UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37"Зоб Ахан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  1 19:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (матнли трансляция)  15 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:02"Рома" — "Кальяри". Таркиблар маълум  6 18:42"Турон" — "Сумқайит". Жалолиддинов ва Абдихолиқов асосий таркибдами?  1 18:35А Серия. "Наполи" меҳмонда чемпионат аутсайдерини мағлуб этолмади ва муҳим очколарни бой берди  8 18:13Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?  13 17:48Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди  18 17:31Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида мағлубиятга учради, Алиқуловдан автогол  11 17:23"Арсенал" — "Челси" ва "Фулхэм" — "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:01РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Акрон"дан устун келди, Файзуллаев 77-дақиқада ўйинга қўшилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  6 16:55"Арсенал" Ла Лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  2 16:29"Бавария" 50 млн евролик англиялик ўйинчини харид қилиши мумкин  0 15:55"Реал" Чуаменини "Челси" ярим ҳимоячиси учун бериб юборишга тайёр  6 15:01"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти  5

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги илк турида майдонга чиқади.

Терма жамоамиз аввалги мусобақаларни қандай натижалар билан бошлаганига эътибор беришга қарор қилдик. 


2002 йил. Қатар. 

Ўзбекистон - Таиланд 4:0 

Аввал айтганимиздек, Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз 2002 йил Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда ажойиб ўйинлар кўрсатишган. Таркибида Гейнрих, Магдеев, Нестеров каби номлар бўлган жамоа илк турда Таиланд тўсиғидан қийинчиликсиз ўтишган, 4:0. 

2004. Малайзия. 

Ўзбекистон - Лаос 5:2

Голлар: Нодирбек Қўзибоев (хет-трик), Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев

Нодирбек Қўзибоев, Садриддин Абдуллаев, Александр Клецков каби номларни ўзида жамлаган ёшлар терма жамоамиз мусобақанинг илк баҳсида лаослик тенгқурларини 5:2 ҳисобида мағлуб этишган. Гуруҳдан чиққан терма жамоамиз плей-оффда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашган.


2008. Саудия Арабистони.

Иордания - Ўзбекистон 0:1 

Гол: Даврон Мирзаев

2008 йил Аҳмад Убайдуллаев шакллантирган 1989-1990 йиллардан иборат терма жамоамиз Саудия Арабистонидаги U-20 Осиё кубогини муваффақиятли бошлаган. Биринчи турда Иорданияни мағлуб этган вакилларимиз якунда мусобақа финалига қадар етиб борганди. 

2010. Хитой. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 

Галдаги авлод эндиликда Марат Кабаев устозлигида Хитойдаги U-20 Осиё кубогига ташриф буюрган. Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Павел Смоляченко каби футболчиларга эга терма жамоамиз ўша вақтда айни чўққисига чиққан КХДР ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақани ғалаба билан бошлашади. Якуний натижа плей-офф. Саудия Арабистони ёшлари овертаймларда гол уриб мундиал йўлланмасига эга чиқади. 


2012. БАА. Ўзбекистон - Веьтнам 4:0

Голлар: Максимилиян Фомин, Игорь Сергеев(дубл), Тимур Ҳакимов 

1993-1994 йилда туғилган футболчиларни қамраб олган ёшлар терма жамоамизни Аҳмаджон Мусаев БААдаги U-20 Осиё кубогига олиб боради. Биринчи турда Вьетнамга қарши майдонга чиққан Ўзбекистон 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан турнирни бошлаган. Ярим финалгача етиб келган ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб ортга мундиал йўлланмаси билан қайтган. 

2014. Мьянмар. Индонезия - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров

2014 йил Равшан Ҳайдаров 1995-1996 йилда туғилган футболчиларлан иборат терма жамоани муваффақият сари етаклай олган. Мьянмар давлатида ўтган турнирни биринчи учрашувида Индонезия рақиблик қилган. Мазкур баҳсда маҳорат ўз сўзини айтган, дея оламиз (3:1). Чорак финалда Таиланд қаршилигини енгган терма жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Ярим финалда эса КХДРга 0:5 ҳисобида енгилиб кучли тўртликдан ўрин эгаллашган. 


2016. Бахрайн. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

Голлар: Саиджамол Давлатжонов, Жасур Яхшибоев

Бу терма жамоага Жасур Абдураимов бошчилик қилган. Айтиш керакки, ҳамюртларимиз ўшанда Бахрайн мезбонлигида ўтган мусобақанинг илк турида Тожикистондан етарлича қаршиликка дуч келган, ҳаттоки биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётганди. Танаффусда бир йўла 3та ўзгаришга қўл урган Жасур Абдураимов иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш орқали 2та гол уриб ғалабани илиб кетган. Яна бир маълумот, бу мусобақага Тожикистонни "Нефтчи"нинг ҳозирги устози Виталий Левченко олиб боргани ёдимизда. 

2023. Ўзбекистон. Ўзбекистон - Сурия 2:0

Голлар: Аббос Файзуллаев, Закария (автогол)

Бундан 2 йил олдин очилиш учрашувида U-20 терма жамоамиз Сурияни меҳмон қилган. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган вакилларимиз Аббос Файзуллаев ва Закариянинг автоголлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабани байрам қилган.

Бир неча соатдан сўнг старт оладиган учрашувда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
13 фев 11:05:19
Жалоладдин Мухаммадович✈
Jamik Eshnazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rasmdagi anavi 7 raqamni xuddi bir nimani qoyillatgandek yugurganini koringda
Журналист сизга хайотга келиб ниман қойил қилгансиз деса...?
+1   
13 фев 10:36:12
Jamik Eshnazarov
Rasmdagi anavi 7 raqamni xuddi bir nimani qoyillatgandek yugurganini koringda
   
14 фев 18:15:23
Жалоладдин Мухаммадович✈
Jamik Eshnazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega buncha kuyinyabsiz, urug aymogiz bolsa ham tanqidni togri qabul qilavering, shu futbolchi eng omadsizi edi U-20 ni
Хаааааа Аллоҳ омадн берсин
   
14 фев 14:48:43
Jamik Eshnazarov
Жалоладдин Мухаммадович✈ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Журналист сизга хайотга келиб ниман қойил қилгансиз деса...?
Nega buncha kuyinyabsiz, urug aymogiz bolsa ham tanqidni togri qabul qilavering, shu futbolchi eng omadsizi edi U-20 ni
   
14 фев 14:45:19
Jamik Eshnazarov
Жалоладдин Мухаммадович✈ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хўп мандан савол шунчаки сиз ниман қойил қилган
Qaysi birini sanay?? sizi aqlizga emasov bratim
   
14 фев 10:47:54
Жалоладдин Мухаммадович✈
Jamik Eshnazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Osha jurnalistni sizni oldizga jonatvoraman, shu badbaxtdan intervyu ol mendan emas deb
Хўп мандан савол шунчаки сиз ниман қойил қилган
   
13 фев 21:41:44
Бахтиёр Ашуров
Shoma 008 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz u23 ni aytayapsiz, 2018-yil Xitoy
Ўшандамиди? Балки мен алашгандирман. Раҳмат!
   
13 фев 19:34:45
Shoma 008
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Адашмасам Равшан Ҳайдаровни даврида биринчи турда қатарга ютқазмаганмиди? Кейинчалик қолган барча ўйинларда Ўзбекистон ғадаба қозионганди!
Siz u23 ni aytayapsiz, 2018-yil Xitoy
   
13 фев 17:30:56
Jamik Eshnazarov
Жалоладдин Мухаммадович✈ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Журналист сизга хайотга келиб ниман қойил қилгансиз деса...?
Osha jurnalistni sizni oldizga jonatvoraman, shu badbaxtdan intervyu ol mendan emas deb
   
13 фев 12:50:58
Бахтиёр Ашуров
Адашмасам Равшан Ҳайдаровни даврида биринчи турда қатарга ютқазмаганмиди? Кейинчалик қолган барча ўйинларда Ўзбекистон ғадаба қозионганди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика