UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

U-20 Осиё кубоги. Анвар Раҳимов: "Ўзбекистон гуруҳда фаворит, биз Эрондан кучлимиз" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Анвар Раҳимов: "Ўзбекистон гуруҳда фаворит, биз Эрондан кучлимиз"

Кейинги босқич йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинда Эрон билан куч синашади.

Мазкур учрашув олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мураббий Анвар Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўтган икки ўйинда йигитлар жуда яхши тайёргарлик кўришгани билинди. Мураббийлар штабига раҳмат айтган бўлардим, чунки бундай турнирга футболчиларни тайёрлаш осон эмас. Футболчилар ватан учун, ортда байроқ турганини ҳис қилишлари керак. Бу турнир уларнинг кейинги фаолиятига туртки бўлиши мумкин. Аввалги учрашувларда терма жамоамиз икки хил таркиб билан майдонга чиқди. Бу кам жамоаларда учрайди, асосан захира билан муаммо кузатилади. Ротациялар қила олишмасди. Мазкур терма жамоада захира кучли ва бу мураббийга ёқимли бош оғриқ. Тўғрисини айтганда Яман ва Индонезия билан биз фаворит эдик. Эрон билан ўйинда асосий кучимиз синалади. Кейинги босқич янада қийинроқ бўлади. 

U-20 терма жамоадаги кўп футболчиларни танийман ва салоҳиятини юқори баҳолайман. Эрондан ҳам кучлироқмиз. Бунга футболчилар ишониши керак. Япония ёки Корея билан кўп омиллар рол ўйнайди, шунинг учун жонимизни беришимиз керак",- дейди Анвар Раҳимов.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика