UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04ПСЖ - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда  2 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  5 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  4 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7

U-20 ЖЧ юлдузлари (ТОП-10) — "Челси"нинг америкалик посбони, "Сити" аъзоси саналган Аргентина термаси таянч ярим ҳимоячиси, Андрей исмли бразилиялик Янгиликлар

U-20 ЖЧ юлдузлари (ТОП-10) — "Челси"нинг америкалик посбони, "Сити" аъзоси саналган Аргентина термаси таянч ярим ҳимоячиси, Андрей исмли бразилиялик

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал Championat.asia мухбири Николай Егоричев бўлажак турнирнинг асосий юлдузлари деб аташ мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Уларнинг ҳар бири тез орада топ-клубда пайдо бўлиши мумкин ва айримлари аллақачон энг юқори савияда ўйнаяпти ҳам.

Карни Чуквуэмека, ярим ҳимоячи (19 ёш)

Англия, "Челси" (15 млн евро)



Турнирнинг энг кўзга кўринган ўйинчиларидан бири Австрияда туғилган нигериялик бўлади. Эътиборлиси, у Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Гап "Челси" ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмеке ҳақида кетмоқда. У ушбу мавсум "кўклар" таркибида тез-тез ўрин эгалламоқда. 

У "Челси"да 12 та ўйин ўтказди. Ҳа, клуб ҳозир энг яхши ҳолатда эмас, аммо "аристократлар"нинг ўрта чизиғидаги юқори рақобатни ҳисобга олиш керак. Ўйин услуби бўйича Карни Эдуардо Камавингага ўхшайди (албатта, Анчелотти уни ҳимоянинг чап қанотига қўймаса). Чуквуэмека ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини ўтказиб юборади – у "Челси"да қолади, чунки жамоада жароҳат олганлар кўп. Англиянинг гуруҳдаги рақиблари орасида Ироқ, Уругвай ва Тунис бор, шунинг учун Карни плей-оффда порлаши мумкин.


Андрей Сантос, ярим ҳимоячи (19 ёш)

Бразилия, "Васко да Гама"/"Челси" (15 млн евро)



"Челси"нинг яна бир футболчиси. Андрей Сантос 2023 йилнинг январида "аристократлар" лагерига кўчиб ўтганди, бироқ икки ойдан сўнг у ўзининг она клуби – "Васко да Гама"га қайтди. Сантос 2022/2023 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўша ерда ўтказади, шундан сўнг ёзда "Челси"га қайтади. Британия матбуотининг ёзишича, келаси мавсумда бразилиялик "кўклар"нинг асосий футболчисига айланиши мумкин, ҳар қалай клуб раҳбарияти унга ишонади. Мутахассислар Андрей Сантосни Жуд Беллингем билан солиштиришмоқда. Март ойи охирида Андрей Марокашга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, Бразилия терма жамоасида дебют қилди. У Эдер Милитао, Каземиро, Винисиус, Родриго, Лукас Пакета ва бошқа футболчилар билан бирга ҳаракат қилди. 


Маркос Леонардо, ҳужумчи (20 ёш)

Бразилия, "Сантос" (15 млн евро)



Маркос Леонардо ҳали Европада ўйнамаяпти, лекин етакчи чемпионат клублари уни диққат билан кузатиб боришмоқда. Охирги хабарларга кўра, бразилиялик иқтидорга "Вест Хэм", "Эвертон", "Арсенал" ва "Рома" клублари қизиқиш билдирмоқда. Маркос тўрт йилдан бери Бразилия А Сериясида ўйнаб келмоқда: 73 та учрашувда 23 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Унинг ўйин услуби "Арсенал" футболчиси Габриел Жезусникига ўхшаш. Маркос Леонардони диққат билан кузатиш керак – эҳтимол, у тез орада топ-клубда ўйнайди.


Алекс Скотт, ярим ҳимоячи (19 ёш)

Англия, "Бристоль Сити" (14 млн евро)


Олий дивизиондан ташқаридаги футболчининг терма жамоада ўйнаши камдан-кам учрайдиган ҳолатлардан бири. Алекс Скотт Чемпионшипнинг (Англия иккинчи лигаси) "Бристоль Сити" клуби вакили саналади. Шунга қарамай, кўпчилик у ҳақида гапиради: Пеп Гвардиола Алексни "ақл бовар қилмайдиган ўйинчи" деб атаган ва Фабрицио Романо эса у ёзда АПЛ жамоаларидан бирига ўтиши мумкинлигига ишонтирмоқда. Скотт – яхши техника эга ақлли ярим ҳимоячи, қайсидир жиҳатдан Гавини эслатади. Бундай ўйинчи ҳеч қайси клубда йўқолиб қолмаслиги аниқ!


Максимо Перроне, ярим ҳимоячи (20 ёш)

Аргентина, "Манчестер Сити" (10 млн евро)



Терма жамоамиз рақиби лагеридан бўлган футболчи. Максимо Перроне яқинда Аргентинанинг "Велес Сарсфилд" клубидан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтди, бироқ у аллақачон Аргентина терма жамоасидан чақирув олди. Перроне ҳақида ҳам кўп гапирилади: ОАВ уни "Янги Редондо" деб атаб, Гвардиола билан солиштирмоқда. Пепнинг ўзи ҳам Максимони мақтаяпти, бироқ "ҳали боши оёқларидан тезроқ ишлаётганини" таъкидлаяпти. Перроне "бокс-ту-бокс" классик ярим ҳимоячи. У "Манчестер Сити" билан шартномасини ҳали узайтирмаган ва ёзда бошқа клубга кетиши мумкин бўлган Илкай Гюндоганнинг ўрнини эгаллаши мумкин.


Томмазо Бальданци, ярим ҳимоячи (20 ёш)

Италия, "Эмполи" (10 миллион евро)



Томмазо Бальданци – "Эмполи"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси. У учун Италиянинг деярли барча топ-клублари курашмоқда. Италия ОАВ хабарига кўра, футболчига "Милан", "Интер", "Лацио", "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бальданци Пауло Дибалага ҳавас қилади. Томмазо ҳам паст бўйли ва чап оёқда тўп тепади, бу эса уни аргентиналикка ўхшаш қилади. Бальданци ушбу мавсум А Серияда 26 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва улардан биттаси "Интер"га қарши ўйиндаги ғалаба тўпи эди!


Габриэль Слонина, дарвозабон (19 ёш)

АҚШ, "Челси"/"Чикаго" (8 млн евро)



АҚШда футбол фаол ривожланмоқда: сўнгги йилларда кўплаб қизиқарли ўйинчилар пайдо бўлди, терма жамоа яхши натижаларни кўрсатмоқда. Яқин 10-15 йил ичида Америка футболини олдинга бошлайдиганлардан бири – дарвозабон Габриэль Слонина. 2022 йилнинг августида уни "Челси" сотиб олди, бироқ у ҳали "аристократлар" асосий таркибида майдонга тушмади. Аммо Слонина Сербияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиб, АҚШ терма жамоасида дебют қилди. Габриэлнинг терма жамоадаги рақобатчиси ўзидан деярли 10 ёш катта бўлган Мэтт Тёрнердир. Катта эҳтимол билан Слонина яқин йилларда АҚШ жамоасининг "биринчи рақами"га айланади. Клубга келсак, "Челси"да унга қийин бўлади, чунки у ерда Кепа ва Эдуар Менди бор. Габриэль тажриба орттириши ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун қаергадир ижарага берилса керак. Ёш дарвозабон учун бу жуда муҳим.


Роберт Ренан, ҳимоячи (19 ёш)

Бразилия, "Зенит" (7 млн евро)



Россия футболи изоляцияда бўлиб турган бир пайтда, "Зенит" ҳамон қизиқарли трансферларни амалга оширяпти. Январь ойида петербургликлар "Коринтианс" ва Бразилия ёшлар терма жамоаси 19 ёшли ҳимоячиси Роберт Ренанни қўлга киритишди. Испания матбуотига кўра, "Реал" Ренанга кўз тиккан ва у учун 40 миллион евро тўлашга тайёр! Агар Роберт "қироллик клуби"га йўл олса, "Зенит"ни бу учун фақат мақташ мумкин, чунки бразилиялик уларга мутлақо текинга тушган. Ренан ҳимояда мустаҳкам туради, тезлиги ва техникаси яхши. Қолаверса, Роберт чап оёқ, бу унинг трансфер бозоридаги қийматини оширади.


Уилсон Одобер, вингер (18 ёш)

Франция, "Труа" (5 млн евро)



Франция ёшлар терма жамоасининг асосий юлдузи Уилсон Одобер ПСЖ академиясида тарбияланган, аммо у ерда илдиз отмаган ва камтарона "Труа"га кетган. Клуб Лига 1да омон қолиш учун курашмоқда, аммо шунга қарамай, Одобер ўзини кўрсата олди. Франция чемпионатининг 32 та ўйинида у 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди ва бу 18 ёшда амалга оширилди. "Труа" City Football Group таркибига киради, шунинг учун Одобер жамоа иккинчи лигага тушиб кетган тақдирда ҳам йўқолиб қолмайди.


Фабрисио Диас, ярим ҳимоячи (20 ёш)

Уругвай, "Ливерпуль" (5 млн евро)



Уругвай терма жамоаси сардори Фабрисио Диаз аллақачон "Ливерпул"да ўйнамоқда! Тўғри, гап ҳаммамиз учун одатий "Ливерпуль" ҳақида эмас, балки Монтевидео шаҳрининг клуби ҳақида кетяпти. Диасга топ-клуб – "Барселона" қизиқиб қолди. Каталонияликлар иқтидорли ярим ҳимоячи учун 8 миллион евро таклиф қилмоқда, уругвайликлар эса кўпроқ хоҳлашяпти ва савдолашишда давом этишмоқда. Фабрисио ҳам марказий ярим ҳимоячи, ҳам таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнай олади. Унинг кучли томонлари – тўпни олиб қўйиш, узун паслар ва машаққатли меҳнат. Балки тез орада биз уни "Барса"да ёки Европанинг топ-5 лигасининг бирор жамоасида кўрармиз.


Николай Егоричев тайёрлади

Шерзод Нурматов таржима қилди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика