UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  8 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Охирги ўйинда Саудия Арабистони билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Охирги ўйинда Саудия Арабистони билан дуранг ўйнадик

Қитъамизнинг бир нечта давлатларида U-19 Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ўтказилди.

Хабарингиз бор, келаси йил Ўзбекистонда тарихда илк бор ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Конкурсдан ташқари ушбу мусобақа саралаш босқичида қатнашган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси охирги ўйинини Саудия Арабистонига қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобини қайд этди. 

Бунгача Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Ҳиндистон билан Афғонистонни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Саралаш ўйинлари мезбони Саудия Арабистонига қарши баҳсда биринчи тайм охирида бир киши кам бўлиб қолдик. Чунки ҳакам футболчимизга қизил карточка кўрсатди. Шунга қарамай йигитлар ирода кўрсатган ҳолда 88-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида Жасурбек Жалолиддинов томонидан киритилган гол ёшларимизга бир очко тақдим этди. 

Шундай қилиб тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Саудия Арабистони U-19 терма жамоаси ҳам қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика