UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  0 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  1 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига (№365-ф, 12.08.2020й) биноан, футбол бўйича ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йил 14-31 октябрь кунлари қуйидаги стадионларда бўлиб ўтади:

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ўйингоҳларида;
Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳида;
 Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ўйингоҳида.


Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган иштирокчиларни кузатиб бориш учун чет тилларини мукаммал биладиган кўнгилли талабалар жалб этилади.

Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 14 млрд 642 млн сўм ажратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакатнинг ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон, Индонезия ва Камбожа билан куч синашади.

Мазкур мусобақа ўз навбатида 2021 йили Индонезияда бўладиган U-20 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳам ҳисобланади. Унга кўра, мезбон Индонезиядан ташқари яна 4 та Осиё давлати Ўзбекистонда бўладиган мусобақа якунида маълум бўлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика