UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  0 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  9 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  190 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33

U-17 Жаҳон чемпионати. Мексикада порлаган юлдузлар. "Кенгурулар" "тўрваси"га 4 та гол ва Уругвай тўсиғи Янгиликлар

U-17 Жаҳон чемпионати. Мексикада порлаган юлдузлар. "Кенгурулар" "тўрваси"га 4 та гол ва Уругвай тўсиғи

Бир неча кундан сўнг Индонезияда U-17 ёш тоифасида Жаҳон чемпионати старт олади.

Ўсмирлар терма жамоамиз шу пайтгача икки маротаба кичик мундиалда иштирок этган. 2011 йил Алексей Евстафеев шогирдлари бошлаб берган тарихни 2013 йил Нуралиев бошчилигидаги терма жамоа давом эттирган. Мексикадаги футболчиларнинг кейинги тақдири-ю, уларнинг бугунги ҳолати ҳақида достон ўқимоқчи эмасмиз. Шундоқ ҳам кўп ва хўп гапирилган. Биз мусобақа ва ундаги учрашувларга тўхталамиз. 

Мексикага Ўзбекистондаги мусобақа орқали 

2010 йил U-16 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилган. Ўша турнирда Алексей Евстафеев устозлик қилган ўсмирларимиз финалгача етиб келган, бу йўлда Сурия ва Австралияни таслим этганди. Финал ўйинида Сардор Раҳмонов ва Аббосбек Махсталиев четлатилган, бош соврин эса КХДР билан кетгани ёдингизда бўлса керак. 


Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон - Индонезия 3:0

Голлар: Темур Ҳакимов 31,47, Сардор Собирхўжаев 60

Иордания - Ўзбекистон 0:0

Ўзбекистон - Тожикистон 8:1

Голлар: Темур Ҳакимов 2, 25, Жавлон Мирабдуллаев 19, Аббосбек Махсталиев, Жасур Ҳакимов 75, 90+2, Нодирхон Камолов 80, Азиз Муродов 88


Чорак финал 

Ўзбекистон - Сурия 2:1

Голлар: Аббосбек Махсталиев 37, Темур Ҳакимов 82 - Васим Набҳан 50


Ярим финал

Ўзбекистон - Австралия 2:1

Голлар: Аббосбек Махсталиев 17, 90 - Раул Вудкук 43


Финал

Ўзбекистон - КХДР 0:2

Голлар: Ри Кванг Ил 75, Жо Кванг 85

Ўсмирларимиз тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида 


Ўзбекистон мустақиликка эришган илк йилдан бошлаб бу давргача ҳали ўсмирлар миқёсида Жаҳон чемпионатларига чиқмаган, нуфузли турнир ҳавосидан баҳраманд бўлмаганди. Тўғри, 2002 йил Виталий Денисов, Садриддин Абдуллаев, Акмал Шораҳмедов каби футболчилардан иборат терма жамоамиз бунга яқин келган. Аммо ўша пайтда мундиалга фақат 3 та йўлланма берилган, биз эса тўртинчи бўлгандик. Мексика яшил майдонларини ўзиники қилган терма жамоамиз гуруҳ босқичида Янги Зеландия, АҚШ ва Чехия билан бир гуруҳдан ўрин эгаллайди. Мусобақанинг дастлабки турида Раҳмонов ва Махсталиев хизматидан фойдалана олмаган терма жамоамиз кутилмаганда йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олади. 


Ўзбекистон - Янги Зеландия 1:4

20.06.2011. 1-тур. Торреон. "Корона" стадиони. 7561 томошабин

Ҳакам: Элдер Мартинс (Ангола)

Голлар: Тимур Ҳакимов 39 - Стефен Кармишел 10, 36, 53, Вейл Жордан 87

Ўзбекистон: 12. Ғанишер Холмуродов, 2. Мирзамурод Жўрабоев, 4. Равшанжон Хайдаров, 5. Асилжон Мансуров, 7. Азизбек Муротов, 8. Сардор Собирхўжаев (18. Мухсинжон Убайдуллаев, 82), Холмурод Холмуродов (Давлатбек Ёрбеков, 57), 11. Тимур Ҳакимов (10. Нодирхон Камолов, 83), 13. Бобир Давлатов, 14. Жавлон Мирабдуллаев, 19. Забихилло Ўринбоев

Биринчи турдан сўнг Янги Зеландия ва АҚШ гуруҳда етакчига айланиб олган. Вакилларимизни эса иккинчи турда АҚШ синови кутиб турганди. Бу паллада Раҳмонов ва Махсталиев таркибга қайтди. 

АҚШ - Ўзбекистон 1:2

23.06.2011. U-17 Жаҳон чемпионати 2-тур. Торреон. "Корона" стадиони. 4133 томошабин. 

Ҳакам: Алексей Николаев (Россия)

Голлар: Алфред Корома 47 - Бобир Давлатов 13, Аббосбек Махсталиев 54 пенальти

Ўзбекистон: 12. Ғанишер Холмуродов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Равшанжон Хайдаров (2. Мирзамурод Жўрабоев, 90), 5. Асилжон Мансуров, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Азизбек Муротов, 8. Сардор Собирхўжаев, 9. Холмурод Холмуродов (20. Давлатбек Ёрбеков, 60), 11. Тимур Ҳакимов (18. Мухсинжон Убайдуллаев, 82), 13. Бобир Давлатов,14.  Жавлон Мирабдуллаев

Гуруҳдаги вазият шундай эдики, Ўзбекистонни фақат ғалабагина кейинги босқичга олиб чиқарди. Учинчи турда Европа вакили Чехия рақиблик қилган, биринчи бўлиб ҳисобни ҳам очган. Ҳамюртларимиз бу ўйинда ўзига ҳос ирода кўрсатиб Ҳакимов ва Махсталиевнинг голлари эвазига плей-офф йўлланмасига эга чиққан эдилар. Ўшанда газеталар, турли нашрларнинг безагига айланган ўсмирларимизни Мексикадагилар ҳам яхшигина таниб олганди. 

Жаҳон чемпионати. Гуруҳ босқичи. 

26.06.2011. 3-тур. Торреон. "Корона" стадиони. 14673 томошабин

Ҳакам: Раймонд Бугл (Ямайка)

Голлар: Лукас Юлис (пенальти) 23, Тимур Ҳакимов 44, Аббосбек Махсталиев 73

Ўзбекистон:12. Ғанишер Холмуродов, 3.Сардор Раҳмонов, 5. Асилжон Мансуров, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Азизбек Муротов (19. Забихилло Ўринбоев, 84) 8. Сардор Собирхўжаев, 9. Холмурод Холмуродов (20. Давлатбек Ёрбеков, 71), 11. Тимур Ҳакимов (15. Жасурбек Ҳакимов, 90+2), 13. Бобир Давлатов, 14. Жавлон Мирабдуллаев


Нимчорак финалда яна Австралия

Мундиалдаги дебют иштирокда гуруҳдан чиқиш миссиясини бажарган ўзбекистонлик ўсмирлар плей-оффда таниш рақиб – Австралия билан тўқнаш келишади. Бир йил аввал Осиё чемпионатида "кенгурулар" ярим финалда доғда қолдириб кетилган бўлса, бу сафар Жаҳон чемпионатида шу иш яна бир бор бажарилди. Мексикада ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финалида бўлажак "Спарк" соҳиблари "кенгурулар" "халтаси"га тўртта тўпни жойлаб қўйишганди.


Ўзбекистон - Австралия 4:0

30.06.2011. Нимчорак финал. Торреон. "Корона" стадиони. 8340 томошабин

Ҳакам: Виктор Каррило (Перу)

Голлар: Аббосбек Махсталиев 11, Тимур Ҳакимов 40, Коннор Чапман (автогол) 66, Давлатбек Ёрбеков 89

Ўзбекистон: 12. Ғанишер Холмуродов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Асилжон Мансуров, 6. Аббосбек Махсталиев (15. Жасурбек Ҳакимов, 84), 7. Азизбек Муротов, 8. Сардор Собирхўжаев, 9. Холмурод Холмуродов, 11. Тимур Ҳакимов (17. Диёр Усмонхўжаев, 89), 13. Бобир Давлатов (20. Давлатбек Ёрбеков, 22), 14. Жавлон Мирабдуллаев, 18. Мухсин Убайдуллаев

Чорак финалда эса номдор ва кучли Уругвай бизни 3 та тўп билан Ўзбекистонга қайтарганди. Шунга қарамай, тарихдаги бу ёш тоифасидаги илк Жаҳон чемпионати ёрқин лаҳзалар билан ёдда қолганди. 


Уругвай - Ўзбекистон 2:0

04.07.2011. Чорак финал. Монтеррей. "Унверситарио" стадиони. 11015 томошабин

Ҳакам: Неант Алиум (Камерун)

Голлар: Сантияго Чарамони 29, Родриго Агуирре 64

Амалга оширилмаган пенальти: Гуиллермо Мендез 76

Ўзбекистон: 12. Ғанишер Холмуродов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Асилжон Мансуров, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Азизбек Муротов (20. Давлатбек Ёрбеков, 62), Сардор Собирхўжаев, 9. Холмурод Холмуродов (15. Жасурбек Ҳакимов, 65), 11. Тимур Ҳакимов, 13. Бобир Давлатов (2. Мирзамурод Жўрабоев, 76), Жавлон Мирабдуллаев, 18. Мухсинжон Убайдуллаев

"Фаолиятимдаги энг ёрқин турнир сифатида ҳеч иккиланишсиз Мексикадаги Жаҳон чемпионатини айтган бўлардим. Бу менинг илк Жаҳон чемпионатим эди. Дастлабки турдаги мағлубиятга қарамай чорак финалга қадар етиб боргандик. Мундиалдаги шароитлар, муҳит ажойиб эди. Мексикада ҳатто бизга маҳаллий аҳоли ҳам чин дилдан мухлислик қилганди. Худди ўз майдонимизда ўйнагандек таассурот бўлганди", – дейди Тимур Ҳакимов


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика