UZ

Сўнгги янгиликлар

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  3 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  12 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қилади Янгиликлар

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қилади

Осиё Футбол Конфедерацияси U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳслари мезбонлигини Вьетнамдан Баҳрайнга кўчирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси саралашнинг «А» гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Фаластин, Қирғизистон ва Тожикистон U-16 ўсмир қизларига қарши ўйнаши аввалроқ маълум бўлган эди. Саралаш баҳсларига эса 4-13 октябрь кунлари Вьетнам мамлакати мезбонлик қилиши керак эди. Аммо, ОФК якунда мазкур мусобақа мезбонлигини Вьетнамдан Баҳрайнга кўчирди. Таъкидлаш лозим, Мазкур саралаш гуруҳида иштирок этиши лозим бўлган тўрт терма жамоа - Тожикистон, Қирғизистон, Фаластин ва Шри-Ланка U-16 қизлар терма жамоалари ўз хоҳишларига кўра мазкур саралаш ўйинларида иштирок этмайдиган бўлишди. Шу тариқа, А гуруҳида фақат икки терма жамоа - Баҳрайн ва Ўзбекистон U-16 қизлари Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлишди.

ОФК тасдиқлаган регламентга мувофиқ Баҳрайн ва Ўзбекистон терма жамоалари 22 ва 25 декабрь кунлари ўзаро икки марта ўйин ўтказишади ва ғолиб номини аниқлашади.

Маълумот учун, 2013 йили ўтказилган U-16 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Япония, КХДР, Хитой, Таиланд), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
22-25 декабрь, Манама, Баҳрайн.
«A» гуруҳи.
Ўзбекистон
Баҳрайн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика