UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  1 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  0 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  23 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қилади Янгиликлар

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қилади

Осиё Футбол Конфедерацияси U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015 саралаш баҳслари мезбонлигини Вьетнамдан Баҳрайнга кўчирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси саралашнинг «А» гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Фаластин, Қирғизистон ва Тожикистон U-16 ўсмир қизларига қарши ўйнаши аввалроқ маълум бўлган эди. Саралаш баҳсларига эса 4-13 октябрь кунлари Вьетнам мамлакати мезбонлик қилиши керак эди. Аммо, ОФК якунда мазкур мусобақа мезбонлигини Вьетнамдан Баҳрайнга кўчирди. Таъкидлаш лозим, Мазкур саралаш гуруҳида иштирок этиши лозим бўлган тўрт терма жамоа - Тожикистон, Қирғизистон, Фаластин ва Шри-Ланка U-16 қизлар терма жамоалари ўз хоҳишларига кўра мазкур саралаш ўйинларида иштирок этмайдиган бўлишди. Шу тариқа, А гуруҳида фақат икки терма жамоа - Баҳрайн ва Ўзбекистон U-16 қизлари Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлишди.

ОФК тасдиқлаган регламентга мувофиқ Баҳрайн ва Ўзбекистон терма жамоалари 22 ва 25 декабрь кунлари ўзаро икки марта ўйин ўтказишади ва ғолиб номини аниқлашади.

Маълумот учун, 2013 йили ўтказилган U-16 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Япония, КХДР, Хитой, Таиланд), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
22-25 декабрь, Манама, Баҳрайн.
«A» гуруҳи.
Ўзбекистон
Баҳрайн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика