Тухель: "Манчестер Сити"га қарши ўз имкониятларингдан юқори даражада ўйнашинг керак"

Aziz Tukhtamuradov
15 янв 2022, 08:12
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Манчестер Сити"ни Англиянинг энг яхши жамоаси деб атади.

"Агар Манчестер Сити" билан рақобатлашмоқчи бўлсанг, майдонда юқори даражани намойиш этишинг, имкониятлардан юқори даражада ўйнашинг лозим. 

Улар айни пайтда Англиянинг энг яхши жамоаси. Биз буни тан олишимиз лозим", - деди германиялик мураббий. 

Бугун АПЛнинг 22-тури доирасида "Челси" ва "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC Sport