UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  2 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  2 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  11 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  149 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди Янгиликлар

Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди

Марказий Осиё жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан тайёргарлик ўтказмоқда.

Туркманистон миллий терма жамоаси футболчилари Анталия (Туркия)даги йиғин доирасида Гренландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашувда Туркманистон рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди (5:0). Марказий Осиё жамоасига ғалаба келтирган голларга Элман Тагаев (2), Дидар Дурдиев, Шаназар Тиркишов ва Алибек Абдураҳмонов муаллифлик қилишди.

Маълумот учун, Гренландия Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) ёки бошқа бирор қитъа конфедерацияси аъзоси ҳисобланмайди. Мамлакат шу йилннг март ойида CONCACAF'га аъзолик аризасини тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичининг “E” гуруҳида Ўзбекистон (6 июнь, Тошкент) ва Гонконг (11 июнь, Ашхобод) терма жамоаларига қарши ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. 

Айни дамда Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 10 очкодан тўплаган ҳолда “E” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Туркманистон ва Гонконг биттадан очко жамғарган ҳолда 3-4-ўринларни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика