UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Туркманистон устидан иродали ғалабага эришди, Шукуровдан дубль Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Туркманистон устидан иродали ғалабага эришди, Шукуровдан дубль

ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичи "E" гуруҳи 1-тури доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.


ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи
ТУРКМАНИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН - 1:3
16 ноябрь. Ашхобод. "Ашхобод" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Ҳироюки Кимура, Кота Ватанабе, Такуми Такаги, Ҳироки Касаҳара (барчаси – Япония).
Назоратчи: Абдуллоҳ Дор Балидеҳ (Қатар)
Комиссар: Тран Тҳи Лан Хуонг (Вьетнам)

Голлар: Мейлис Дурдиев 44, - 1:0. Отабек Шукуров 57, - 1:1 (Элдор Шомуродов). Отабек Шукуров 77, - 1:2 (Элдор Шомуродов). Элдор Шомуродов 90+1, - 1:3 (Отабек Шукуров).

Туркманистон: 23.Рахат Жапаров, 2.Гуйчмурат Аннагулиев, 3.Шоҳрат Союунов, 4.Мейлис Дурдиев (6.Алибек Абдураҳмонов, 78), 8.Руслан Мингазов (14.Саназар Тиркисов, 78), 10.Элман Тагаев (9.Мурат Аннаев, 88), 13.Велмурат Баллаков (20.Селим Нурмирадов, 61), 15.Абди Башимов, 17.Алтинмурат Аннадурдиев (7.Арсланмират Аманов, 61), 18.Язгилич Гурбанов, 21.Теймур Чариев.
Захира: 1.Расул Чариев, 16.Рустем Аҳаллиев, 5.Ата Гелдиев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Ибраим Маммедов, 19.Roвшенгелди Ҳалмаммедов, 22.Илья Тамуркин.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (13.Шерзод Насруллаев, 75), 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одилбек Ҳамробеков, 11.Остон Ўрунов (22.Аббос Файзуллаев, 55), 14.Элдор Шомуродов (6.Азизбек Ғаниев, 90+3), 15.Абдуқодир Ҳусанов, 19.Азизбек Турғунбоев (21.Игорь Сергеев, 55), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Валижон Раҳимов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Алибек Давронов, 8.Жамшид Искандеров, 10.Жасур Яхшибоев, 17.Бобир Абдихолиқов, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Ҳожимат Эркинов. 

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 35, Абди Башимов 66.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. Ўйин тугади. Туркманистон - Ўзбекистон 1:3

90+3. Ўзгариш. Ўзбекистон. Шомуродов ўрнига Ғаниев тушди

90+1. ГОООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! Энди Шукуровдан пас, Шомуродовдан гол 1:3

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

88. Шомуродов уч футболчини алдаб ўтди, аммо зарба бера олмади

84. ЗАРБА! Элдор Шомуродов бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

77. ГОООООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ШУКУРОВ! ДУБЛЬ! 1:2. Яна Шомуродовдан тўп узатиш ва яна Шукуровдан гол!

75. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Шерзод Насруллаев тушди

71. ЗАРБАААА! Шомуродовнинг чап қанотдан узатган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, ноаниқ!

66. Огоҳлантириш. Туркманистон. Абди Башимов

65. ЗАРБАА! Одилжон Ҳамробековнинг зарбаси жуда хавфли чиқди!

64. Терма жамоамиз ҳужумлари тезлашди, сал қолса мезбонлар автогол уриб қўйишлари мумкин эди

57. ГОООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ШУКУРООООВ! 1:1. Шомуродовнинг узатган тўпини Шукуров дарвозага йўллади! 

55. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Ўрунов ва Турғунбоев ўрнига Файзуллаев ва Сергеев тушди

49. УХХ! Ҳусниддин Алиқулов ҳужумда рақиб билан тўқнашиб кетди, шифокорлар унга ёрдам беришди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+1. Хавфли вазият! Аннадурдиев ҳозир бирга бир вазиятга чиқиб кетди, ноаниқ зарба! 

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

44. ГОЛ! Мейлис Дурдиевнинг кучли зарбаси дарвозага кириб кетди!

43. Тагаевнинг зарбаси ноаниқ кетди!

42. Элман Тагаев ҳозир жарима ишлади, Алижонов уни йиқитди. Дарвоза томон тахминан 25 метр бор

35. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Одилжон Ҳамробеков

26. ЗАРБААА! Ҳамробековнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

26. ЗАРБАААА! Остон Ўруновнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди! 

19. Зарба! Турғунбоевнинг бурчакдан оширган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

18. Хавфли вазият! Турғунбоев жарима тўпини амалга оширди, Алиқуловнинг боши билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

17. ЗАРБААА! Ўруновнинг чап қанотдан узатган тўпини Алижонов дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб қайтди!

16. ЗАРБААААА! Бурчакдан Турғунбоев узатган тўпни Алиқулов боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

11. Ҳозирча иккала жамоа дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир бўлгани йўқ.

5. Тўп назорати Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларида. Сунъий майдонга кўникиш жараёни давом этмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Энди, Туркманистон давлат мадҳияси

- Дастлаб, Ўзбекистон давлат мадҳияси! 

- Иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди

 - Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика