UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  8 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  16 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0

Тур матбуот хизмати - "Пахтакор" Янгиликлар

Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Суперлиганинг 10-турида фаол ҳамда профессионал ишлаган "Пахтакор" матбуот хизмати энг яхши деб топилди.

"Пахтакор" матбуот хизмати ҳар турда профессионал, оператив, креатив ҳамда мунтазам яхши ишлаётгани учун бешинчи маротаба тур лауреатига айланмоқда.

Клуб матбуот хизмати ҳар турдан олдин ўйинолди тадбирлар, машғулотлар, футболчи ва мураббийлардан фикрлар бериб бормоқда. Шунингдек, ўйиндан кейин ҳам барча маълумотлар тезкорлик билан тақдим этилмоқда. Машғулотдан расмлар, ёшлар лигаси ўйинларидан тўлиқ ҳажмдаги қайдномалар ўз вақтида бериб борилмоқда. Умуман ҳар бир турни ўйин атрофи ва учрашувдан кейинги жамоага таалуқли воқеаларни яхши ёритиб бормоқда. Сайт нафақат ўзбек, балки рус ва инглиз тилида ҳам бир маромда ишламоқда. Бу борада "Пахтакор" қолган Суперлига клублари матбуот хизматларидан анча илдамлаб кетганини қайд этиб ўтиш жоиз.

Айниқса ўйин учун чиқариладиган махсус дастур (программка) ва унинг ичидаги маълумотлар, дизайни бўйича Суперлигада ҳозирча тенгсиз бўлиб турибди.

Шу боисдан ҳам "Пахтакор" матбуот хизмати ушбу турда энг яхши деб топилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика