UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   4 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Тунги клубдан UFC октагонигача…Томирида Хитой қони оқаётган UFC'даги энг яхши боксчи – Петр Ян ҳақида Янгиликлар

Тунги клубдан UFC октагонигача…Томирида Хитой қони оқаётган UFC'даги энг яхши боксчи – Петр Ян ҳақида

Теглар :  UFCПетр Ян
Петр Ян ҳақида нималарни биламиз?

Келаётган дам олиш куни Петр Ян америкалик Алжамейн Стерлинг билан реванш жанги ўтказади. Қуйидаги материалимизда россиялик жангчининг болалиги, шахсий ҳаёти ва албатта Таиландга бўлган муҳаббати ҳақида сўз юритамиз.

Петр Ян. Россиянинг UFC'даги энг яхши жангчиси. Петр 1993 йилда Красноярск ўлкасининг қишлоқларидан бирида дунёга келган. Бўлажак спорт юлдузининг 3 нафар акаси ва 4 нафар синглиси бор эди. 

«Менинг онам афсонавий аёл. У ажойиб иш қилди: саккиз нафар фарзандини катта қилди, ҳеч кимни болалар уйига бермади. Барчамизни яхши тарбиялади. Оиламизда ҳеч ким ичмайди, чекмайди, ҳамманинг оиласи бор», - деди жангчи Матч ТВ каналига берган интервьюсида.


Спортга етаклаган камситиш

Красноярскнинг 50 даражадан паст бўлган совуқ иқлими Петрни чидамли қилди. Кейинчалик – Петр 12 ёшга тўлганида оиласи билан Дудинкага кўчиб ўтган. Унинг отаси томонидан бобоси хитойлик бўлган, бувиси грузин, онаси ва унинг қариндошлари эса рус. Ян ота-боболарига ҳурмат кўрсатади, лекин кўплаб интервьюларида рус православи эканлигини таъкидлаган. Болакай ўзининг ноодатий фамилияси туфайли мактаб болаларининг доимий камситиши ва ҳақоратларига дучор бўлган эди. Ўзини ҳимоя қилиш истаги уни бокс (бундан аввал у таэквондо, футбол, кураш ва ҳатто гимнастика секцияларига борган) билан шуғулланишга ундади.

Ўша вақтларда у кўча жангларида қатнашган, уйига кўкаришлар ва жароҳатлар билан келган. Унинг чарчамас кучини сарфлайдиган жойи йўқ эди – қишлоқда болалар тўгараклари ва бўлимлари бўлмаган. Дудинка шаҳрига кўчиб ўтганидан кейин ҳамма нарса ўзгарди.

«Мен иккинчи сменада ўқидим, шунинг учун бошқа ишлар билан шуғулланишга муваффақ бўлганман», - дея хотирлайди спортчи.

Охир-оқибат йигит боксни танлади. Болалигидаги кумири – Костя Цзюнинг шон-шуҳрати Петрни қатъий ҳаракатга ундади. 

Николай Николаевич Суржинов Яннинг қобилиятини дарҳол қадрлаб, унинг биринчи мураббийи бўлди.

«Айнан у менга 9-синфдан кейин Омскга кўчиб ўтишимни ва бокс бўйича спорт устаси, бутун дунёнинг ажойиб спортчиларини тарбиялаган истеъдодли педагог Юрий Владимирович Демченко билан ўқишни давом эттиришимни маслаҳат берди», - деган эди Ян интервьюларининг бирида. Демченко вокзалда 15 ёшли ўсмир билан шахсан учрашди ва уни спорт мактабига тайинлади. Петр у ерда 2 йил ўқиганидан кейин, Сибир давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига ўқишга кирди. Талаба тирикчилик қилиш учун Омскдаги машҳур...


Материалнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Тунги клубдан UFC октагонигача…Томирида Хитой қони оқаётган UFC'даги энг яхши боксчи – Петр Ян ҳақида

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика