UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  176 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Иккита сайт ҳамкорлик доирасида сентябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлашди.

Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бахтиёр Ашурматов таклиф этилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, "Динамо" вакили Анвар Ҳожимирзаев энг яхши футболчи деб топилди. У 3 та ўйинда 3 та гол урди. 29 ёшли футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда: у "Динамо" таркибида 19 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 9+1 балл тўплади. Ҳожимирзаев 32% овоз олди, иккинчи ўринни "Насаф" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов (26%), учинчи ўринни "Сўғдиёна" вингери Владимир Йовович (21%) эгаллади.

Сентябрь ойида Суперлигада энг яхши мураббий деб Илёс Зейтуллаев тан олинди. Унинг қўл остида "Бунёдкор" иккита ўйинда ғалаба қозонди ("Динамо" 3:2 ва "Сурхон" 1:0), бундан ташқари чемпионат пешқадами "Насаф" билан дуранг ўйнади (2:2). Зейтуллаев 42% овоз тўплади ва "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевни (36%) ортда қолдирди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика