UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  1 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   0 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди Янгиликлар

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt.de Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра "Насаф" тўпурари Ҳусайин Норчаевнинг нархи энг кўп кўтарилган - 250 000 евро ва унинг ҳозирги нархи 700 000 еврога етган. "Локомотив" вакили Азизбек Амоновнинг трансфер нархи эса 200 000 еврога ўсган ва 550 000 еврога етди.

"Машъал" ҳужумчиси Годвин Оквара Чиканинг нархи 175 000га кўтарилган. Шерзод Насруллаев ва Диёр Холматовнинг нархларига яна 150 000 евро қўшилган.



Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Пахтакор" ҳимоячиси Егор Кримец ва "Андижон" легионери Владислав Васильев биринчи ўринда. Уларнинг трансфер нархи 150 000 еврога камайди ва энди 500 000 еврога тенг. Достонбек Ҳамдамов, Игорь Голбан, Боян Матич, Синиша Бабич, Ихтиёр Тошпўлатов, Владимир Козакнинг нархлари 100 000га камайди.




Янгиланишдан кейин Одил Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Уларнинг ҳозирги трансфер нархи 1 000 000 еврога тенг.

Достонбек Ҳамдамов 900 000 евро билан кейинги ўринда турибди. Нурилло Тўхтасинов, Сардор Собирхўжаев ва Ҳожиакбар Алижонов портал томонидан 800 000 еврога баҳоланган.

Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин. 




Championat.asia "Transfermarkt" портали билан ҳамкорлик келишувига эришди        

Про лига-2021. Энг қиммат футболчилар ТОП-10          







Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика