UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  0 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  4 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  4 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9

Про лига-2021. Энг қиммат футболчилар ТОП-10 Янгиликлар

Про лига-2021. Энг қиммат футболчилар ТОП-10

Бугун дунёга машҳур transfermarkt портали Ўзбекистон Про лигаси футболчиларининг трансфер нархларини янгилади.

Янгиланишдан кейин ҳам "Нефтчи" легионери Александр Йешич про лиганинг энг қиммат футболчиси бўлиб қолди. Унинг трансфер нархи 400 000 евролигича қолди.

Иккинчи ўринни эса про лига тўпурарларидан бири, аллақачон "Нефтчи"дан кетиб бўлган Марко Обрадович эгаллади - 325 000 евро.

"Динамо" етакчиси Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг нархи 50 фоизга ошди ва энди портал унинг трансфер нархини 300 000 еврога баҳоламоқда.

"Олимпик" тўпурари Алишер Одилов, "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев ва ҳимоячиси Сайдулло Раҳматовнинг трансфер нархи энди 250 000 еврога тенг.

"Бухоро" вакили Миржалол Жумаевнинг нархи камайди лекин 225 000 евро билан кучли ўнликда қолди.

"Олимпик" етакчилари Отабек Жўрақўзиев ва Беҳзод Шамсиев бир мавсумдаёқ ТОП-10га кириб олишди. "Нефтчи" футболчилари Иззатилла Абдуллаев ва Акбар Тўраев ҳам 200 000 еврога баҳоланмоқда.



Про лига барча футболчиларининг трансфер нархлари билан >>> МАНА БУ ЕРДА <<< танишиш мумкин. 






Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика