UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Тўхтахўжаев, Зотеев, "Навбаҳор" футболчиси ва нигериялик ҳужумчи "Бунёдкор" машғулотларида Янгиликлар

Тўхтахўжаев, Зотеев, "Навбаҳор" футболчиси ва нигериялик ҳужумчи "Бунёдкор" машғулотларида

"Бунёдкор" жамоаси ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоанинг навбатдаги кунги машғулотларида бир қатор янги футболчилар келиб қўшилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги "Бунёдкор" бугун академиямизнинг ёпиқ залида жисмоний тайёргарликка асосланган машғулотни ўтказди. Айтиш керак, машғулотларда 37 нафар футболчи иштирок этди. Футболчилардан фақатгина Суҳроб Иззатов жароҳати сабабли якка тартибда шуғулланди. Жамоага "Бунёдкор"га бегона бўлмаган Жавлон Иброҳимов ва "Оқ-тепа"дан Иброҳим Томива келиб қўшилди. Шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой клубларида тўп сурадиган Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев жамоаларига қўшилишдан аввал жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриш учун "қалдирғочлар" сафида шуғулланмоқда. Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик доирасида эртага Про лига вакили "Оқ-тепа"га қарши майдонга чиқади.

Бугунги машғулотларда қуйидаги футболчилар иштирок этди: Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нурилло Тўхтасинов, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Бобурбек Фарҳодов, Арам Маркарян, Ғайрат Азизхўжаев, Абдулазиз Абдусаломов, Нозимхон Рустамов, Диёрбек Раҳимқулов, Хуршид Убайдуллаев, Сарвар Каримов, Акобир Қаюмов, Суннатилла Абдуллажонов ("Қизилқум"), Одилжон Абдураҳмонов ("Алай", Қирғизистон), Жавлон Иброҳимов ("Навбаҳор"), Баҳодир Абдувалиев ("Пахтакор"), Муҳаммадали Ғиёсов ("Бухоро»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Динамо"), Ҳумоюн Шербўтаев ("Пахтакор"), Баҳодир Даминов ("Яшнобод"), Шамсиддин Саъдуллаев ("Шўртан"), Иброҳим Томива ("Оқ-тепа"), Равшан Ягудин ("Оқ-тепа",- деб ёзади клуб расмий сайти.  

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика