"Тоттенхэм"га "Лейпциг" ҳимоячиси керак
26 июн 2022 17:35
Янгиликлар
"Тоттенхэм"га "Лейпциг" ҳимоячиси керак
"Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиол "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Get French Football News" хабарига кўра, "Тоттенхэм" скаутлари 20 ёшли футболчининг Бундеслигадаги илк мавсумидан хайратга тушган. У ўтган мавсум аввалида Загребнинг "Динамо"сидан Бундеслига клуби томонидан 19 миллион евро эвазига сотиб олинганди.
Якунланган мавсумда Йошко "Лейпциг" таркибида барча турнирларда 46 ўйинда қатнашди. Унинг клуби билан келишуви 2026 йилгача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар