"Тоттенхэм" Шенснига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
7 мар 2023, 17:35
"Тоттенхэм" спорт директори Фабио Паратичи "Ювентус" дарвозабони Войцех Шенснини Лондонда кўришни хоҳламоқда.

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар беряпти. 

Манбага кўра, дарвозабоннинг ўзи "Ювентус"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри футболчини қадрлайди ва уни қўйиб юбориш ниятида эмас.

Шенсни айни дамда Лондон клуби билан музокараларни муҳокама қилишдан қатъиян бош тортди.

Дарвозабоннинг "Юве" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 13 миллион еврони ташкил қилади. Польшалик дарвозабон жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ўтказиб юборган ва 12 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›