"Тоттенхэм" Льорисдан сардорлик боғичини олиб қўймоқчи

Aslanov Jasurbek
13 сен 2018, 18:45
Маст холда машина бошқарган "Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис клуб томонидан жазоланиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Льорисни 300 минг фунт жарима кутмоқда. Бундан ташқари у сардорлик боғичидан айрилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни "шпорлар" посбонига нисбатан маст холда машина бошқаргани учун айблов эълон қилинган. 11 сентябрь куни суд йиғилиши бўлиб ўтди ва унинг якунига кўра, Льорис 20 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›