"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини ижарага олади

Sherzod Nurmatov
30 июн 2022, 20:46
Томонлар ҳамма нарсани келишиб олдилар.

"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле ижара асосида "Тоттенхэм"га ўтади. Томонлар трансфер шартларини келишиб олишди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. 

27 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 27 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилган. 

Франциялик футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic