

Жамоа АПЛнинг 15-тури доирасида ўз майдонида "Вест Хэм"га 1:2 ҳисобида ютқазди.
"Шпорлар" Англия чемпионатида 10-турдан сўнг 1-ўринни эгаллаб туришганди. Ўшандан бери жамоа фақатгина 1 очко тўплади. Тўртта ўйинда эса мағлуб бўлди.
Ҳозир жамоа 27 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. Етакчи "Арсенал" билан орадаги фарқ 9 очкони ташкил этмоқда.
"Тоттенхэм" навбатдаги ўйинини 10 декабрь куни "Ньюкасл"га қарши ўтказади.




