"Тоттенхэм" 5 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти
08 дек 2023 07:22
Янгиликлар
"Тоттенхэм" 5 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти
"Тоттенхэм" сўнгги 5 та ўйинда тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Жамоа АПЛнинг 15-тури доирасида ўз майдонида "Вест Хэм"га 1:2 ҳисобида ютқазди.
"Шпорлар" Англия чемпионатида 10-турдан сўнг 1-ўринни эгаллаб туришганди. Ўшандан бери жамоа фақатгина 1 очко тўплади. Тўртта ўйинда эса мағлуб бўлди.
Ҳозир жамоа 27 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. Етакчи "Арсенал" билан орадаги фарқ 9 очкони ташкил этмоқда.
"Тоттенхэм" навбатдаги ўйинини 10 декабрь куни "Ньюкасл"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Фикрлар