UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  2 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48

Тотализатор туфайли Старриж ёзга қадар футболдан четлатилди Янгиликлар

Тотализатор туфайли Старриж ёзга қадар футболдан четлатилди

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дэниэл Старриж 2020 йилнинг 17 июнига қадар футболга алоқадор бўлган барча ишлардан четлатилди.

"Sky Sports" хабарига кўра, у 150 минг фунт жаримага ҳам тортилган. Бунга сабаб сифатида у футбол ставкаларида қатнашгани келтирилди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўзининг акасига қайси жамоага ўтишини ва бунга пул тикиш кераклигини айтган. "Милан"га ўтиши кутилаётган футболчига унинг акаси "Вест Бромвич"га ўтиши борасида тотализаторга пул қўйган ва ғолиб бўлган.

Шунингдек, Старриж акасига "Севилья"га ўтиши мумкинлигини ҳам маълум қилган. Ушбу гапи учун у 6 ҳафтага футболдан четлатилганди.

Эслатиб ўтамиз, Старриж яқиндагина "Трабзонспор" билан 3 йиллик шартнома имзолаганди.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика