Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди
11 авг 2019 18:03
Янгиликлар
Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди
Бугун, 11 август куни “Пахтакор-79” аъзолари вафотига сабаб бўлган авиаҳалокат содир бўлганига 40 йил бўлди.
Шу муносабат билан бугун Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Аввалига соат 09:00 да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида тўпланди ва унда авиаҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмган марҳум пахтакорчиларни хотирлади.
“Пахтакор” стадионидаги тадбир якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган футболчилар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди. Унда футбол жамоатчилиги Суперлиганинг бир қатор клублари ва мухлислар иштирок этишди.











Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар