UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  3 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  6 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  3 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

Тошкентда ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали бўлиб ўтди Янгиликлар

Тошкентда ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали бўлиб ўтди

Бугун, 15 май куни ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида мактаб ўқувчилари – 2009 йилда таваллуд топган ўғил болалар ҳамда 2007 йилда туғилган қиз болалар иштирокида ОФКнинг болалар оммавий футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимидан кейин барча иштирокчилар майдонга чиқиб, ўз маҳоратини намойиш қилди. Футбол майдонида бир нечта ўйин майдончаларига ажратилди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинди ва ҳар бир гуруҳ ўз мураббийига эга бўлди.



Фестивалнинг ёш қатнашчилари эстафета, тўп билан муомала қилиш, тўпни қўлга ушлаган ҳолда югуриш, тўпни назорат қилиш каби машқларни бажарди. Тадбир давомида мураббийлар ўғил ва қиз болаларни футбол техникасининг элементлари билан таништирди. Фестивал якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди. 



ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали фоторепортажи билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика