UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  14 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Тошкентда майдон муаммоси Янгиликлар

Тошкентда майдон муаммоси

Сифатли футбол учун сифатли майдон керак.

1-19 июнь кунлари Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Жами 4та стадионда 32та учрашув ўтказилди. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" 19 кун ичида 9тадан ўйинни қабул қилган бўлса, "Локомотив" стадиони 11 кунда 8та, Қаршидаги "Насаф" марказий ўйингоҳи эса бир ҳафтада 6та беллашувга мезбонлик қилди.

Мусобақани яхши ўтказиб олдик. U-23 терма жамоамиз финалга қадар бориб, мухлисларга хушкайфият улашди. Анчадан бери берма жамоага бу қадар юқори қизиқишни кўрмагандик. Осиё чемпионати якунига етгач, Суперлиганинг 2та тури ўтказилиб, шу билан жамоалар биринчи даврани якунлаб ёзги танаффусга чиқишди. 

Август ойи бошида иккинчи даврага старт берилди ва шу билан бирга майдон муаммоси ҳам юзага чиқди. Ҳозир Тошкентда маза қилиб футбол ўйнаса бўладиган яхши майдон қолмади ҳисоб. Балки "Пахтакор" майдони ҳамон ўз ҳолатини сақлаб тургандир, лекин "Локомотив" ва "Бунёдкор" майдонлари ҳақида бундай деб бўлмайди. 

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналига "Бунёдкор" майдонининг бугунги суратини қўйди. Чим буткул олиб ташланган, афтидан яна янги чим ётқизилади, бу дегани камида бир йилга майдон кетди. Шунинг учун ҳам бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида ўтказилади.

Фото манбаси: Диёр Имомхўжаев телеграм канали


"Локомотив" майдони ўтган йил Чемпионлар лигаси Шарқ минтақаси ўйинларидан жабр чекканди. Ўшанда ҳам кетма-кет 8тача учрашув ўтказилганди. Орадан бир йил ўтиб U-23 Осиё чемпионати ўйинларини қабул қилди. Майдонга деярли дам берилмади. Шунинг учун ҳозирги пайтда майдон ҳолатини идеал деб бўлмайди. 

Тошкентда яна бир яхши стадион бор: майдони идеал ҳолатда бўлган (фақат ҳозир эмас) ТТЙМИ стадиони. Афсуски, бу стадион майдонини ҳам мақтаб бўлмайди. U-21 биринчилигидан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви 4 август куни шу ерда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ майдон туфайли ўйин Қибрайдаги стадионга кўчирилди. 

Кеча "Локомотив-W" аёллар жамоаси мажбуран "Сўғдиёна-W" билан учрашувни Чиғатой стадионида ўтказди. Ваҳоланки, "Локомотив-W" қизлари ҳам Олий лига уй учрашувларини ТТЙМИда ўтказиб келаётганди. 

"Локомотив" майдони ҳозирги ҳолатда


Албатта, биргина U-23 Осиё чемпионати сабаб майдонлар бирданига ёмон ҳолатга келиб қолди дейиш бироз нотўғри. Лекин мусобақа шуни кўрсатдики, бизнинг стадионлар қисқа вақт ичида кетма-кет ўйинларни қабул қилишга тайёр эмас экан. 

P.S. Келаси йил Ўзбекистон яна бир мусобақага мезбонлик қилади. Бу сафар U-20 Осиё чемпионати бизда ўтказилади. Мусобақа кунлари даҳшат: 1-18 март. Бу Осиё чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма беради (4та кучли жамоа чиқади). Мартнинг бошида майдонларимиз қай ҳолатда бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг-а. 

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика