UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  0 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  11 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  26 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0

Тошкентда иккинчи марта дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда Янгиликлар

Тошкентда иккинчи марта дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда

Теглар :  Level 1ОФКСеминар
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида Тошкентда иккинчи бора дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда.

Семинарлар 27 январь куни старт олди ва у 31 январга қадар давом этади.

Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори ҳамда болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов сўзга чиқди ва семинар дарвозабонлар мураббийларинг кейинги фаолияти учун фойдали бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, Имомов семинарларни олиб борувчи инструкторлар ҳамда уларга кўмаклашадиган гуруҳ курснинг фойдали маълумотларга бой бўлиши ва барча учун манфаатли бўлиши йўлида бор имкониятларини ишга солишини таъкидлади.

Қайд этиш керакки, ўқув-семинарларини ОФК иструктори Крис Йонг (Малайзия) олиб боради.

Семинарда жами 11 нафар дарвозабонлар мураббийлари иштирок этмоқда. Улар орасида собиқ дарвозабонлар: Руслан Аҳмедхонов, Қобилжон Олимжонов, Нурилло Ҳабибов ва бошқалар бор.  

Ушбу ўқув семинарида иштирокчилари энг камида “C” лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши лозим.

Level 1 сертификатини қўлга киритган дарвозабонлар мураббийлари, кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика