

Жумладан, жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари бошланади. Ўқув курсларини ФИФА ва ОФК инструктори иорданиялик Муҳаммад Тиябат олиб боради. Курсларда жами 16 нафар фитнес мураббийлари иштирок этишади.
Ўқув курслари 19 апрелга қадар давом этади. Имтиҳонларни муваффақиятли якунлаган мураббийларга ОФКнинг Level 1 халқаро сертификатлари топширилади.



