Самарқандда футзал мураббийлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда
14 авг 2019 10:24
Янгиликлар
Самарқандда футзал мураббийлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда
Самарқандда футзал мураббийларига ОФКнинг Level 1 тоифасидаги мураббийлик лицензияси учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Машғулотларни инструктор сифатида машҳур футзалчи, собиқ Ўзбекистон футзал теома жамоаси аъзоси Фаррух Закиров ҳамда инструктор ёрдамчиси сифатида Умиджон Хатамовлар олиб боришмоқда.
Футзал мураббийлари учун ташкил этилаётган махсус ўқув курси ЎФА ва Самарқанд футбол Ассоциацияси хамкорлигида ташкил этилмоқда. Мазкур ўқув курслари 13-18 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда курсларда 20 нафар футзал мураббийлари иштирок этмоқдалар.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар