Тошкент вилояти Кубоги. "Металлург" финалда
20 авг 2016 11:11
Янгиликлар
Бир ўйиндан иборат ярим финалнинг биринчи жуфтлигида Олмалиқ ва Бекобод жамоалари - "Металлург" ҳамда "Цементчи" ўзаро тўқнаш келишди. Вилоят чемпионатининг пешқадамларидан бири "Металург" мазкур ўйинда катта устунликка эга бўлиб, йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди ва финалга йўл олишди.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида ҳам Олмалиқ ва Бекобод жамоалари - БФМ ҳамда "Мустақиллик" ҳисоб-китоб қилишади. Мазкур ўйин 11 сентябрга белгиланган.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КУБОГИ - 2016
Ярим финал. 17 август (чоршанба)
МЕТАЛЛУРГ (Олмалиқ) - ЦЕМЕНТЧИ (Бекобод) - 5:1
11 сентябрь (якшанба)
МУСТАҚИЛЛИК (Бекобод) - БФМ (Олмалиқ)
Фикрлар