UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  368 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Томошанинг жонлиси яхши. Лига Кубоги нима учун керак? Янгиликлар

Томошанинг жонлиси яхши. Лига Кубоги нима учун керак?

Яқинда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2019 йилда ўтказилган Лига Кубоги мусобақасини тиклаши ҳақида маълум қилди.

 Пандемия ва чекловлар сабаб ўтган икки йил давомида ташкил қилинмаган турнир бу мавсумдан яна кучга кирмоқда. Лекин бунинг ўзига яраша ютуқ ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Қуйида шу ҳақида фикрлашамиз. 


Кўпроқ учрашув ўтказиш

ЎзПФЛ расмий сайтида келтирилган хабарга кўра, июнь ойининг дастлабки 15 кунлигидаги танаффус, юртимизда бўлиб ўтадиган мусобақалар, ФИФА кунларидаги танаффуслар асос қилиб олинган. Буни тўғри қарор, деб ҳисоблаймиз. Одатда терма жамоалар йиғинлари, халқаро мусобақалар сабаб ички чемпионатда жуда катта тўхталишлар юзага келади. Бундай шароитда футболчиларнинг спорт формасини, ўйин тонусини ушлаб туриш қийин. Шу боис клублар ўртоқлик учрашувлари орқали ритмни ушлаб туришга ҳаракат қилишади. Лига Кубоги шунчаки ўртоқлик ўйини эмас, расмий мусобақа. Мураббийлар учун эса табиийки фойдалидир.  Бугунги кунда клубларимиз Суперлига ва кубокни ҳисобга олганда 30га яқин ўйинда майдонга тушмоқда. Халқаро майдонда иштирок этадиган клубларимиз эса нисбатан кўпроқ. Лига Кубоги қолган жамоалар учун имкониятдир. Шунда улар Суперлига, кубок баҳсларидан ташқари яна камида яна 3та ўйинда қатнашишади. 



Қўшнилар билан алоқалар 

Билсангиз, "Алай", "Истиқлол", "Хўжанд" каби клублар давралар оралиғида, танаффуслар пайтида жамоаларимиз билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун келиб кетишади. Эндиликда улар расмий мусобақада кучларини текшириб олишлари мумкин. Қолаверса катта ёшли мухлислар қўшниларимиз билан тўқнашувларни, Марказий Осиё дербиларини соғиниб қолишган. Ўйлаймизки, бу ўйинлар қизиқарли ўтиши шубҳасиз. 


Регламент нима дейди?

Лига Кубогини ўтказиш доим ЎзПФЛнинг режаларида бўлган. Ҳаттоки регламентда ҳам қайд этилганини кўришимиз мумкин.

Регламентнинг 20.4 бандида шундай дейилади: Лига Кубоги мусобақаси формати иштирокчи клублар сони аниқ бўлгач, мазкур Регламентнинг шу бандига киритилган ўзгартириш асосида тартибга солинади. Лига Кубогининг ўтиш ёки ўтмаслиги эпидемиологик шароит ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ўрганилганидан кейингина алоҳида ҳал этилади. 

Демак ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ. Илгарироқ эълон қилиниши мумкин эди-ку? Лекин клублар танаффуслардаги ўртоқлик ўйинларини ҳам мавсум бошида келишиб оладими? Йўқ. Лига Кубоги ўртоқлик учрашувлари ўрнида хизмат қиладиган расмий турнир, холос. Тақвим ва режаларга ортиқча таъсир қилмаслиги керак. Аммо клубларга муаммо туғдирадиган бошқа нарсалар ҳам мавжуд. 


Учрашувлар вақтлари 

Мени ўйлантираётган жиҳати майдонлар ва ўйинларнинг вақтлари. Агарда ЎзПФЛ Лига Кубогини июнь ойининг 15 кунлигида ўтказишни ўйлаётган экан, учрашувларнинг бошланиш вақтлари ҳақида ҳам жиддий бошқотириши талаб қилинади. Ахир ҳамма клубнинг ҳам стадионларининг ёритгичлари талаб даражасида эмас. Бу йилдан бошлаб Суперлига баҳслари 18:00дан эрта бошланаётгани йўқ. Бу сафар ҳам бунинг йўлини топиш керак.

 


Клублар учун ортиқча харажат 

Муаммоли  томони шуки, клублар мазкур мусобақага қандай муносабатда бўлиши. Биринчидан улар учун ортиқча харажатни келтириб чиқаради. Дейлик, сметадан ташқари мукофот пуллари, футболчиларни қўллаб-қувватлаш кабилар. Агарда мавсум бошланмасиданоқ эълон қилинганида балки клубларга енгиллик яратилган бўлар эди. Ўртоқлик ўйинлари ўз йўлига. Аммо расмий турнирда бари бошқача кечади. Жамоа, футболчилар ютган ўйинига мукофот пули олишни истайди. Қуруқдан қуруқ расмий ўйинда ўйнамайди. Шу боис ҳам жамоалар ёшлар, ўринбосарлар таркиблари билан иштирок этишлари эҳтимоли катта. 2019 йил илк бор ўтказилган Лига Кубоги ҳар ҳолда шундай таассурот қолдиранди. Қандайдир беписанд қараш ҳолати кузатилганди. ЎзПФЛнинг бу борадаги позициясини тушунарли. Менинг ҳам фикрим ижобий. Ҳақиқатдан яхши лойиҳа. Буни янада мукаммалаштириш зарур.  Лекин ҳамма гап клубларда қолмоқда...

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика