Толиссо Дешамнинг қарори ҳақида: “Бу биз учун сюрприз бўлди”
30 май 2021 22:45
Янгиликлар
Толиссо Дешамнинг қарори ҳақида: “Бу биз учун сюрприз бўлди”
“Бавария” ва Франция ТЖ ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо “Реал” форварди Карим Бенземанинг термага қайтганига фикр билдирди.
Дидье Дешам Бенземани Евро-2020 учун якуний қайдномага киритишга қарор қилди.
“Карим буюк футболчи эканлигини биламиз. Бироқ, унинг қайтиши бошқалар каби футболчиларга ҳам кутилмаган сюрприз бўлди. Спорт нуқтаи назаридан, бу қарор у “Реал”да кўрсатган ўйинини ҳисобга олсак ажабланарли эмас.
Болалигимдан “Лион” мухлиси бўлганим туфайли унга мухлислик қилардим, ўшанда 13-14 ёш эдим. Бир кун келиб Карим билан битта жамоа ўйнашимни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Бундан фахрланаман”, дейди Толиссо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар