
Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "B" гуруҳининг саралаш учрашувларини кузатишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "E" гуруҳида 6 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаган. Олимпиячиларимизнинг тўплар нисбати +5. Ўзбекистон U23 ушбу натижаси билан иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида 5 жамоа бўлиб турибди. Агар "B" гуруҳида 2 ўрин эгаси биздан яхшироқ натижа кўрсатса, 23 ёшгача бўлган терма жамоамиз Осиё чемпионати ва Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларидан қуруқ қолади.