UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  3 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  5 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  9 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди Янгиликлар

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди

15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Тожикистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақа олдидан якуний йиғинни ўтказиш мақсадида Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.

Бош мураббий Мубин Эргашев йиғинга 24 нафар футболчини таклиф этган. Улардан 7 нафари легионер. Легионерлар орасида "Нефтчи" ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров, "Андижон" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ва "Металлург" ҳужумчиси Далер Шарипов ҳам бор.

Тожикистон U-23 терма жамоаси мусобақанинг "С" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Таиландга қарши баҳс олиб боради. Айнан мана шу гуруҳ вакиллари чорак финалда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси жой олган гуруҳдагиларга қарши майдонга тушади.

Тожикистон U-23 терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Муҳриддин Ҳасанов ("Истиқлол"), Сафармад Гаффоров ("Хўжанд"), Мухаммадраби Раҳматуллоев ("Равшан");

Ҳимоячилар: Манучеҳр Сафаров ("Нефтчи", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Содиқжон Қурбонов ("Истиклол"), Раҳматшо Раҳматзода ("Равшан"), Ҳайдар Сатторов, Бекмурод Хаитов (иккиси – "Вахш"), Фахриддин Ахтамов ("Хўжанд"), Жонибек Шарипов (ЦСКА);

Ярим ҳимоячилар: Алишер Шукуров ("Динамо", Грузия), Руслан Хайлоев ("Тюмень", Россия), Жоми Назаров ("Сарриа", Испания), Амадони Камолов ("Истиқлол"), Азизбек Хаитов ("Равшан"), Шуҳрат Элмуродов, Фаридун Давлатов (иккиси – "Регар-ТадАЗ"), Шохрух Сангов, Тохиржон Тагойзода (иккиси – "Хосилот");

Ҳужумчилар: Шаҳром Самиев ("Андижон", Ўзбекистон), Далер Шарипов ("Металлург", Ўзбекистон), Рустам Соиров, Мехрон Мадаминов (иккиси – "Истиқлол").

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
04 апр 12:57:29
Рахматилло Исманов
Самиев топурар булсаяя....
   
04 апр 00:10:22
Andulnabi
Biznikilar ham ertarok borishsa bo'midimi havosiga yaxshigina moslashardi
   
03 апр 20:32:16
ZOKIRJON MAXMUDOV
Испанияда хам ўйинчиси бор экан, қойил.
   
03 апр 19:30:21
Olmaliq.uz
Juda qiziq chempionat boʻladiganga oʻxshaydi. Sensatsiya koʻp boʻladiyov
   
03 апр 17:49:15
HAVASKOR JURNALIST
Metallurg akademiyasining mevasi bu bola
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика