UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13

Тожикистон Суперкубоги. “Истиқлол” – “Хўжанд” баҳси мухлисларсиз ўтди, голлардан бири эса ўзбекистонлик футболчи ҳисобига ёзилди Янгиликлар

Тожикистон Суперкубоги. “Истиқлол” – “Хўжанд” баҳси мухлисларсиз ўтди, голлардан бири эса ўзбекистонлик футболчи ҳисобига ёзилди

Тожикистон Суперкубоги учун учрашувда мамлакатнинг амалдаги титул ва кубок соҳиби “Истиқлол” чемпионатнинг вице-чемпиони “Хўжанд” клубига қарши тўқнаш келди.

Учрашув Душанбедаги “Республика Марказий” ўйингоҳида томошабинларсиз ўтказилди.

Баҳсдаги ҳисоб эса 2-дақиқадаёқ хўжандликлар сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Санжар Рихсибоев томонидан очилди. 2-таймда эса Муначеҳр Жалилов ҳамда Муҳаммаджон Раҳимов рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Истиқлол”га ғалаба келтиришди.

“Хўжанд” сафида ўзбекистонлик футболчилардан Мамур Икрамов дарвозани қўриқлаган бўлса, Сирож Хамроев ҳамда Андрей Сидиров ҳам майдонда ҳаракат қилишди.

Шу тариқа, пойтахтлар қаторасига учинчи йил Суперкубок эгасига айланишди. Улар ҳисобидаги титуллар сони эса 9тага етди.

«Истиклол» – «Хўжанд» – 2:1

“Республика Марказий” ўйингоҳи

Голлар: Санжар Рихсибоев, 2 (0:1). Манучехр Жалилов, 78 (1:1). Мухаммаджон Рахимов, 80 (2:1).

«Истиклол» (Душанбе): Рустам Ятимов, Табрези Давлатмир, Зоир Журабоев, Алексей Ларин, Марко Милич, Искандар Жалилов (Мухаммажон Рахимов, 58), Виктор Свежов, Эхсони Панджшанбе, Алишер Жалилов (Рустам Соиров, 76), Шериддин Бобоев (Вахит Оразсахедов, 58), Манучехр Жалилов.

«Хўжанд» (Хўжанд): Мамур Икрамов, Манучехр Сафаров, Комрон Мирзонажод, Бахтиёр Чориев (Мухаммадшарифи Саидхўжа, 76), Дилшод Бозоров, Ойбек Абдуғаффоров, Хуршед Бекназаров, Сирож Хамроев, Фирдавс Чакалов (Алишер Баротов, 76), Санжар Рихсибоев (Фатхулло Фатхуллоев, 64), Абдулмумин Забиров (Андрей Сидиров, 84). 

Огоҳлантиришлар: Эхсони Панджшанбе («Истиклол»), Фирдавс Чакалов, Рустам Хўжаев («Худжанд»).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Манучехр Жалилов («Истиклол»).

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика