UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  3 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  7 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  10 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

Тожикистон Суперкубоги. “Истиқлол” – “Хўжанд” баҳси мухлисларсиз ўтди, голлардан бири эса ўзбекистонлик футболчи ҳисобига ёзилди Янгиликлар

Тожикистон Суперкубоги. “Истиқлол” – “Хўжанд” баҳси мухлисларсиз ўтди, голлардан бири эса ўзбекистонлик футболчи ҳисобига ёзилди

Тожикистон Суперкубоги учун учрашувда мамлакатнинг амалдаги титул ва кубок соҳиби “Истиқлол” чемпионатнинг вице-чемпиони “Хўжанд” клубига қарши тўқнаш келди.

Учрашув Душанбедаги “Республика Марказий” ўйингоҳида томошабинларсиз ўтказилди.

Баҳсдаги ҳисоб эса 2-дақиқадаёқ хўжандликлар сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Санжар Рихсибоев томонидан очилди. 2-таймда эса Муначеҳр Жалилов ҳамда Муҳаммаджон Раҳимов рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Истиқлол”га ғалаба келтиришди.

“Хўжанд” сафида ўзбекистонлик футболчилардан Мамур Икрамов дарвозани қўриқлаган бўлса, Сирож Хамроев ҳамда Андрей Сидиров ҳам майдонда ҳаракат қилишди.

Шу тариқа, пойтахтлар қаторасига учинчи йил Суперкубок эгасига айланишди. Улар ҳисобидаги титуллар сони эса 9тага етди.

«Истиклол» – «Хўжанд» – 2:1

“Республика Марказий” ўйингоҳи

Голлар: Санжар Рихсибоев, 2 (0:1). Манучехр Жалилов, 78 (1:1). Мухаммаджон Рахимов, 80 (2:1).

«Истиклол» (Душанбе): Рустам Ятимов, Табрези Давлатмир, Зоир Журабоев, Алексей Ларин, Марко Милич, Искандар Жалилов (Мухаммажон Рахимов, 58), Виктор Свежов, Эхсони Панджшанбе, Алишер Жалилов (Рустам Соиров, 76), Шериддин Бобоев (Вахит Оразсахедов, 58), Манучехр Жалилов.

«Хўжанд» (Хўжанд): Мамур Икрамов, Манучехр Сафаров, Комрон Мирзонажод, Бахтиёр Чориев (Мухаммадшарифи Саидхўжа, 76), Дилшод Бозоров, Ойбек Абдуғаффоров, Хуршед Бекназаров, Сирож Хамроев, Фирдавс Чакалов (Алишер Баротов, 76), Санжар Рихсибоев (Фатхулло Фатхуллоев, 64), Абдулмумин Забиров (Андрей Сидиров, 84). 

Огоҳлантиришлар: Эхсони Панджшанбе («Истиклол»), Фирдавс Чакалов, Рустам Хўжаев («Худжанд»).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Манучехр Жалилов («Истиклол»).

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика