UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  10 17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  5 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   2 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Жуда қийин гуруҳдан жой олдик, аммо ватанимиз шаъни учун муносиб курашамиз" Янгиликлар

Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Жуда қийин гуруҳдан жой олдик, аммо ватанимиз шаъни учун муносиб курашамиз"

Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Пайрав Воҳидов мундиал стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Тожикистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги қандай ўтди?

- Уч босқичли тайёргарлик жараёнини ўтказдик. Дастлаб, Тошкентда "Мираброр Усмонов хотира турнири"да иштирок этдик. Иккинчи босқични эса, Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказдик ва Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Сўнгги босқичда эса, Душанбеда Нидерландия ва Испанияга қарши ўйнадик. Жамоа қандай ҳолатда эканлигини 1-турдан кейин билиб оламиз.

- Дастлабки рақиб Марокаш терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?

- Рақибимиз жуда кучли эканлигини биламиз. Марокаш сўнгги йилларда "фантастик" ўйин намойиш этмоқда. Жамоа 2021 йилдан буён бор-йўғи бир маротаба мағлубиятга учради. Биринчи учрашув жуда муҳим. Биз ўз тарихимизда биринчи маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этяпмиз. Биринчи турда муносиб ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жуда-жуда қийин гуруҳдан жой олдик. Панама - Конкакаф ғолиби, Марокаш - Африка чемпиони ва Португалия Жаҳон чемпиони. Бундай гуруҳда фақатгина курашиш керак. Ватанимиз шаъни учун муносиб ўйин кўрсатишимиз керак.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси биринчи тур учрашувини Марокашга қарши ўтказади. Учрашув 16 сентябрь куни, соат 20:00да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика