UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция)  40 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  10

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди" Янгиликлар

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда икки бўлимда икки хил ўйин кўрдик. Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди. Тез гол ўтказиб юбориш натижасида руҳий босимга учрадик. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзига келишди. "Турон" Суперлига иштирокчиси, бу жамоа таркибида тажрибали футболчилар бор.

- Жамоангизнинг стандарт вазиятларда фаоллиги юқори бўлишига қарамасдан ўйин мобайнида ярим ҳимоячилар фаоллик кўрсатишмади...


- Биз қанотларда фаолликни оширмоқчимиз, бу борада ишлаяпмиз. Ҳозир жамоамиз маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирилган Суперлига талаби даражасида таркибимиз йўқ. Биз таркибни кучайтириш борасида ҳаракат қилаяпмиз.

- Биринчи бўлимнинг ўзида икки ўзгаришни амалга оширдингиз. Бунга қандай изох берасиз?


- Биринчи ўзгариш футболчимиз оёғини ноқулай босиб олгани учун юзага келди. Иккинчи ўзгариш ўтган ўйинда "Оқ-тепа" билан бўлган учрашувда жароҳат олган футболчимиз ўзини захирага олишни сўради. Ҳар икки ўзгаришни ҳам мажбурий тарзда амалга оширдик.

- Тажрибали ҳужумчи Науриз Алимов нега захирада қолдирилди?


- Науриз Алимов борасида бизда режа бор эди. Уни иккинчи бўлимда тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Уни биринчи бўлимдан туширишга мажбур бўлдик. "Турон" янги жамоа, келажакда яхши натижалар қайд этишига тилакдошмиз.

- Айтиб ўтганингиздек, учрашувнинг икки бўлими икки хил кўринишда ўтди. Танаффусда шогирдларингизни қандай руҳлантирдингиз?


- Иккинчи бўлимда бир оз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бу ўз мевасини бериб рақиб дарвозасини ишғол қилдик.

- Жамоа лидери сифатида кимни кўрсата оласиз?


- Жамоамизда бугун бир оз ҳадик бордек кўринди. Биз анчадан буён Суперлига жамоаларига қарши ўйнамаган эдик. Про-лигада ҳам бу йил ўйнаяпмиз. Суперлигани даражаси барибир бошқача. "Турон" иккинчи таркиб билан эмас, аралаш таркиб билан ҳаракат қилди. Уларга ғалаба зарур эканини билардик, шу сабаб улар таркиб борасида таваккал қилишларига хавф бор эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика