UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Навбаҳор" — "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  35 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  0 18:50"Динамо" - "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  4 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  12 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  6 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  7

Тимур Кападзе: "Бугун "Пахтакор" хатога йўл қўймади, айниқса, Қувватов" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бугун "Пахтакор" хатога йўл қўймади, айниқса, Қувватов"

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Олимпик" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Пахтакор" мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бири, менимча, ҳозирда энг кучлиси десак ҳам бўлади. Баҳс курашларга бой, қизиқ ўтди. Стадионга келган мухлислар менимча, зерикиб қолишмади. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди, қаердадир омадимиз келмади, қаердадир рақиб тажрибаси асқатди. Ғалаба қозонганимизда яхши бўларди, "Пахтакор"ни ярим финалга чиққани билан табриклайман", - дейди Тимур Кападзе.

- Менимча, бугун Қувватов фаолиятидаги энг зўр сейвларни намойиш этди...

- Тўғри, менимча, Абдуманнонов ва Мамасидиқовнинг зарбаларидан кейинги сейвларини кўрдик. Қувватов қандай даражада эканлигини биламиз, терма жамоага номзод посбон. Футбол хатосиз гол бўлмайди, бугун рақиб хато қилмади, айниқса, Қувватов.

- "Олимпик" мавсум давомида яхши ўйин намойиш этмоқда. Агар футболчиларга Суперлига клубларидан таклиф бўлса, уларни қўйиб юборишга тайёрмисиз?

- Энг биринчи вазифам, йигитларни яхши даражага олиб чиқиш ва терма жамоага муносиб футболчи бўлишини таъминлаш. Агар яхши таклифлар бўлса ва ўша клубларда футболчилар ростдан ҳам ўсишига ишонсак, албатта, уларга қаршилик қилмаймиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика