UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12

Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда? Янгиликлар

Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе айни пайтда Англияда бўлиб турибди.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев Тимур Тоҳирович билан боғланиб, тафсилотлар билан қизиқди.


- Англияга малака оширишга бордингизми? Агар шундай бўлса, қайси клубга?

- Йўқ, бу амалиёт эмас. Мен шунчаки Англияга келдим. "Манчестер Сити" билан амалиёт ўташ бўйича келишиб олмоқчи бўлганимиздан бери менда виза бор эди. Ўшанда боришнинг иложи бўлмади, аммо виза қилинганди. Виза октябргача мўлжалланган, шунинг учун бу ерга учиб келишга қарор қилдим.

- Ҳозир Англияда нима қилиб юрибсиз?

- Ўйинларни томоша қиламан. Бугун "Вест Хэм" - "Кристал Пэлас"ни кўрдим, эртага "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини бўлади. Шундан сўнг "Сити"нинг яна икки ўйинига - Кубок ("Хаддерсфилд"га қарши) ва АПЛдаги уй ўйинига ("Бёрнли"га қарши) боришни режалаштиряпман. Агар рухсат беришса, яна базани кўришни, "шаҳарликлар" машғулотларига боришни истардим. Бу ҳозирча "сўроқ остида" - уларнинг жадвали тиғиз. Ҳусанов билан учрашмоқчиман, суҳбатлашмоқчиман. Умуман олганда, Англияда бўлишнинг ўзи катта завқ. Бунгача бу ерда бўлмаганман, инглиз футболини жонли томоша қилиш қизиқ.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика