UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  2 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  14 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0

Тиаго Безерра: "Ўйиннинг аҳамияти бизга қўшимча иштиёқ беради" Янгиликлар

Тиаго Безерра: "Ўйиннинг аҳамияти бизга қўшимча иштиёқ беради"

Бугун Суперлигада 4-тур беллашувлари давом эттирилади.

"Нефтчи" билан учрашув арафасида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Тиаго Безерра ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Биз яна бир қийин ўйин ўтказишимиз тайин. Чунки "Пахтакор"га қарши ҳар бир жамоа футбол ўйнашга имкон бермаслик учун ҳаракат қилмоқда. Биз беллашувга имкон қадар муносиб тайёрланишга интиляпмиз. Ўтган йили бу рақибни уйда 6:0 ҳисобида ютгандик, аммо айни пайтда "Нефтчи" таркиби ўзгарган. Уларда ижобий ўзгаришлар кузатилди. Шу сабабли учрашувни катта эътибор билан ўтказишимиз лозим. Аввалги беллашувда бу жамоага қарши икки гол урганман ва икки марта голли тўп оширишларни уддалагандим. Бу сафар ҳам жамоага фойда келтирадиган ўйин намойиш қилишга уринаман.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги тўқнашувларнинг ўзига хослигини билиб олдим. Бу менга ва жамоага қўшимча иштиёқ бағишлайди. Мухлисларимизга маъқул бўладиган футбол кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика