UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  1 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16

Терри хайрлашув хатини ёзди Янгиликлар

Терри хайрлашув хатини ёзди

Теглар :  Жон Терри
Жорий мавсум охирида "Челси"ни тарк этадиган Лондон клуби сардори ва ҳимоячиси Жон Терри хайрлашув хатини ёзди.

"Катта ҳаёжон ила бу "Челси" футболчиси сифатидаги сўнгги мавсумим эканлигини тасдиқлайман. Мен ва оилам учун бу ҳаётимдаги муҳим қарор бўлди. Яна ўйнай олишим мумкинлигини ҳис қиляпман, аммо "Челси"даги вақтим чегараланган, шу сабабли янги чақирув вақти келди деб ўйлайман.

Отам, онам, акам, "Челси"га орзуимни амалга оширишда берилган имконият ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман.

Шу билан бирга "Челси" эгаси Роман Абрамовичга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Биз, футболчи, профессионал истакларимизни амалга ошира олдик, "Челси" учун эса янги давр келди. Клуб жаҳондаги энг муваффақиятлилардан бирига айланди. Шу сабабли Роман Абрамович, директорлар кенгашига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

"Челси" - бу менинг ҳаётим. Узоқ йиллар давомида мен билан бўлган жамоадош ва мураббийларимга раҳмат айтаман. Улар билан елкама-елка ишлаш мен учун фахр бўлди.

Мухлисларга бўлган меҳрим чексиз. Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши доимо ажойиб бўлган. Сизлар ҳамма муваффақиятимда муҳим рол ўйнадингиз.

Футболдаги саёхатим якунлангани йўқ. Аммо мавсум охиригача "Челси"га ёрдам беришга тайёрман. "Челси" сардори эканлигимдан фахрланаман ва бир кун келиб жамоага бошқа вазифада қайтишга умид қиламан" - дейди Терри.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика