UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  0 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  3 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1

Термухўжа Абдухолиқов: “Локомотив”га жон куйдириб мухлислик қиляпман” Янгиликлар

Термухўжа Абдухолиқов: “Локомотив”га жон куйдириб мухлислик қиляпман”

Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби кеча ички чемпионатда “Ал Гарафа”га қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида иродали ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда “Ал Сайлия” жамоаси сафида тўп тепган Темурхўжа Абдухолиқов ўз номига 2 та голни расмийлаштириб қўйди. Учрашув ҳақида ҳужумчи ўз фикрларини билдирди.

“Ал Гарафа”га қарши учрашув жуда ҳам оғир ўтишини олдиндан билиб тургандик. Жуда қийин бўлган ўйинда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Биринчи ўйинда ҳам иккинчисида ҳам деярли барча голларимда омадим келмоқда, деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам керакли бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман. 

Мен билан бирга ушбу жамоада тўп тепаётган Санжар Шоаҳмедов 60 дақиқадан сўнг майдонга туширилмоқда. Нима учун бундай бўлаётганини ўзим ҳам тушинмаяпман. Бу ҳолат менга ёқмаяпти. Санжар билан бир вақтда майдонда ҳаракат қилсак анча яхши ўйин кўрсатамиз. Тўғри, турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳавас қиларлик даражада эмас. Мен бундай ўринларда юришга ўрганмаганман. 

Чемпионат якунлангунига қадар яна 3 та ўйин бор. Ушбу баҳсларнинг барчасида иложи борича ғалаба қозонишимиз керак. Бу йин мен учун ҳам клуб учун ҳам омадсиз ўтмоқда. Бундай ўринларда юриш ёқимсиз ҳолат. Энг асосийси чемпионатда янада юқорироқ ўринга чиқиб олишимиз керак. Барибир ОЧЛ мусобақасида иштирок этиш бошқача. “Локомотив”нинг ОЧЛ мусобақасидаги барча учрашувларини томоша қиляпман. Собиқ жамоамга мухлислик қилиб, ушбу клуб учун жон куйдиряпман, худди ўзимиз ўйнаётгандек”, - дейди “Ал Сайлия” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика