"Терек" президенти "Рубин"га қарши баҳс танаффусида ҳакамлар хонасига кирган
31 окт 2016 17:43
Янгиликлар
"Терек" президенти "Рубин"га қарши баҳс танаффусида ҳакамлар хонасига кирган
"Терек" президенти Магомед Даудов "Рубин"га қарши Россия чемпионатининг 11-тур учрашувида ҳакамлар хонасига кирган.
Маълум бўлишича, Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров ҳам трибунаости йўлакчасида бўлган.
Регламентга кўра, бегоналар ҳакамлар хонасига кириши мумкин эмас. Ўша баҳсда "Терек" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, учрашув ҳаками ўйин давомида "Рубин"нинг икки футболчисига қизил карточка берди. Биринчи бўлим якунланганидан сўнг ҳисоб 1:1 эди.
Фикрлар