UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Темурхўжа Абдухолиқов - Туркиядаги йиғин, Суперкубок ва янги мавсум ҳақида Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов - Туркиядаги йиғин, Суперкубок ва янги мавсум ҳақида

Куни кеча "Локомотив" клуби Туркиядаги йиғинни якунлаб юртимизга қайтиб келди.

Биз ушбу йиғинда қатнашган жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов билан қисқа суҳбат қурдик.

- Туркиядаги йиғин қандай ўтди?
- Бир қатор кучли клубларга қарши назорат учрашувларини ўтказдик. Мураббийлар берган барча топшириқларни бажаришга ҳаракат қилдик. Барча режалар амалга оширилди. Қанчалик тайёр эканлигимизни мавсум давомида билиб оламиз.



- Янги келган футболчилар жамоага мослашиб кетишдими?

- Мослашиш жараёни давом этмоқда. Бунинг натижасини биринчи расмий ўйинда кўрамиз.

- 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда АГМК билан ўйнайсизлар...

- Бу учрашув осон бўлмайди. Лекин Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Марат Бикмаев "Локомотив"ни тарк этди. Энди ҳужумда сизга кўпроқ "юк" тушиши кутилмоқа. Бунга тайёрмисиз?

- 2016 йилги мавсумда жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлгандим ва чемпионат тўпурари бўлгандим. Буни яна такрорлашга ҳаракат қиламан.



- Янги мавсумдан нималар кутаяпсиз?

- Ҳали мавсум қачон бошланишини билмаймиз. Шунга жуда ҳам қизиқ бўлса керак деб ўйлаяпман. Бошланиши қизиқ бўлаяпти, энди давоми ҳам қизиқ бўлса керак.

Маълумот учун, "Локомотив" Туркиядаги йиғин давомида "Динамо" (Москва, Россия) 1:1, "Астана" (Қозоғистон) 1:1, "Заря" (Украина) 0:1 ва "Олимпия" (Словения) 1:1 клублари билан назорат учрашувлари ўтказди.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика