UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  0 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  6 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот” Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финалида 23 августь куни БААда “Ал – Айн” меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.
Ушбу учрашув олдидан “темирйўлчилар” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ал–Айн”га қарши узоқ тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Ички чемпионатда ҳам охирги учрашувни “Сўғдийна”га қарши ўтказиб ғалаба қозондик. Кайфиятимиз аъло даражада. Бизни ОЧЛнинг чорак финалида “Ал–Айн”га қарши жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турипти. Ушбу учрашувга тайёргарлик ёмон кечмади, энг кераклиги кучимизни жамлаб олсак бўлгани. Ички чемпионатдаги ўйинлардаги чарчоқларимизни чиқариб олсак “Ал–Айн”га қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатамиз. Ҳар бир жамоа рақибига қанчалик имконият берса ўшанга қараб ўйнайди.

“Локомотив” ҳар доим ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилган. Биз сафарда дуранг учун эмас ғалаба учун майдонга чиқамиз. Тўғри сафардан дуранг натижа билан қайтиш ёмон натижа эмас, лекин ғалаба бўлса нур устига аъло нур бўлади. Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот. ОЧЛ мусобақаси ўз йўлига, ички чемпионатда олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган. Шунинг учун ҳам бўшашишга хаққимиз ҳам йўқ. Ички чемпионатимизда рақибларимиз бизга жуда ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишмоқда. ОЧЛда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика