UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  8 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3

Темурхўжа Абдухолиқов: "ОЧЛга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди " Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "ОЧЛга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди "

Қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръа жараёнини кузатиб бордим. Ўйлашимча, бизга оддий рақиблар рўпара бўлмади. Зеро бундай нуфузли турнирга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди.



Лекин гуруҳдан чиқиш учун барчада бирдек имконият бор. Агар биз энг яхши ўйинимизни намойиш эта олсак, гуруҳдан албатта чиқа оламиз.

Ортда қолган мавсумда жамоамиз чорак финалга қадар етиб борди. Лекин ҳеч бир ўйин осон ўтмади. Шу боисдан ҳозирданоқ айтиш мумкинки, келаси йили ҳам ҳар бир ўйин жуда жиддий тайёргарлик талаб этади. Жамоамиз олдига катта мақсадлар қўйилади.
 
Бу сафар ўтган галгидан кўра узоқроққа боришни кўзлаяпмиз. Зеро натижалар яхшилансагина жамоада ўсиш бўлади, - дейди тажрибали ҳужумчи.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика