UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Темурхўжа Абдухолиқов: "Гуруҳда биз ва Саудия Арабистони фаворит" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Гуруҳда биз ва Саудия Арабистони фаворит"

Биласиз, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Айни пайтда Эктор Купер бошчилигидаги миллий жамоамиз мазкур ўйинга ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Миллий терма жамоамиз ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ЎФА расмий сайтига тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг иккинчи босқичига тайёргарлик жараёнини бошлаб олдик. Таркибдаги барча йигитлар йиғинга яхши кайфиятда етиб келишмоқда ва олдиндаги муҳим ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда.

Гуруҳимиз ҳақида гап кетганда, рақиблар ичида Саудия Арабистони терма жамоасини фаворит, деб ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, бизнинг терма жамоа ҳам фаворит. Биз фақат гуруҳда 1-ўринни эгаллаш ва кейинги босқичга йўл олиш учун кураш олиб борамиз. Лекин гуруҳдан ўрин олган қолган рақибларга ҳам беписанд қарамаслик лозим. Мисол учун, Фаластин терма жамоасининг ҳам қандай ўйин кўрсатишини олдиндан тахмин қилиш қийин. Шу сабабдан ҳам олдиндаги ўйинларга тўлиқ куч билан жиддий тайёргарлик олиб борамиз.

Йиғинимиз бир ҳафта давом этади ва сўнгра иккинчи саралаш босқичидаги илк ўйинни Фаластин терма жамоасига қарши ўтказамиз. Мазкур баҳсга тайёр бўлиш учун вақтимиз етарли.

Ўз навбатида, биз саралашни муваффақиятли ўтказишга ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди маҳоратли футболчи.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика