UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56ерма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  12 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Темурхўжа Абдухолиқов баҳс ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Қаршида ҳеч қачон осон бўлмайди. "Насаф" билан қийин ўйинни ўтказдик. Лекин биз доимо ғалабани кўзлаб келамиз. Муҳими, кўзлаган мақсадимизга эришдик. Хурсандмиз. Бизга мухлислик қилган ишқибозларга раҳмат. Терма жамоа? Очиғи, бу мавзудаги саволлардан чарчаганман. Савол манзили бошқа жой.

Худо хоҳласа чемпионат якунида тўпурарлар рўйхатида бошчилик қилишга ҳаракат қиламан. Муҳими бу эмас, балки жамоам ғалабаси.

Ўйиндан аввалги истеъфо, Бабаяннинг келиши ҳақидаги гап-сўзлар? Исталган футболчи мураббийни мавсум давомида олиб ташлашса, унда ҳижолат ҳис туйғусини сезади. Чунки бизни деб мураббийлар ишдан кетиши мумкин. Натижа учун ҳеч қачон футболчиларни истеъфога чиқаришмайди. Шу боисдан ҳам барчамиз Андрей Фёдоров учун ҳаракат қилди. Бугун мураббийимиз учун ўйнадик. Бабаян келадими ёки йўқ, билмадим. Тўғриси, буни билмайман. Лекин "Локомотив"да ҳеч ким Андрей Фёдоров кетишини истамайди. Ҳеч бир футболчи мавсум давомида ўз мураббийини ишсиз қолдиришни истамайди. Айб фақат мураббийда бўлмайди, хатони барча қилади. Лекин таёқ мураббийнинг бошига синади. Мураббийлик иши шундай. Лекин биз жамоамиз ва мураббийимиз учун ўйнашга ҳаракат қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизлик? Ҳаммасини ўзимизга-ўзимиз қилдик. Ютиб турган ўйинларимизда мағлубиятга учрадик. Консентрацияни йўқотдикми, ёки омадимиз келмадими, билмадим. Лекин ўйин тарафлама ҳеч бир рақиб бизни очиқчасига ютгани йўқ. Мазкур иштирокимизни чуқур таҳлил қилиб чиқиш лозим. Мавсум бошида жамоани бир қатор етакчи, асосий таркиб футболчилари тарк этгани ҳам таъсир қилди. Янги футболчиларга кўникиш учун эса маълум вақт талаб этилади. Шунга қарамасдан ҳаракат қилдик. Балки кучли легионерлар керакдир. Араб жамоаларида ҳамма нарсани кучли легионерлар ҳал қилади. Бизда эса барча бир хил савияда. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика